Daryo

Санкт-Петербургдаги қурилишда 23 ёшли ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Бош консулхона ва Миграция агентлиги ваколатхонаси марҳумнинг яқинлари билан алоқада бўлиб, жасадни ватанга қайтаришда ҳар томонлама ёрдам кўрсатади.

1 дақиқа ўқиш1 302 кўришлар0 изоҳ0

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги қурилишда 23 ёшли ўзбекистонлик ишчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Патрулний Петербурга” нашри хабар берди.

Воқеа 16 сентябрда Россия Федерацияси Олий суди ва унинг ҳузуридаги суд департаменти қурилиш объектида содир бўлган. 23 ёшли ўзбекистонлик ишчи қурилиш 15 метр баландликдан қулаб тушиб, воқеа жойида вафот этган.

Шимоли-ғарбий минтақалараро меҳнат инспекциясига кўра, бахтсиз ҳодисага ишчининг шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланмагани, баландликдаги ишлар қониқарсиз ташкил этилгани сабаб бўлган.

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасининг хабар беришича, вафот этган шахс Сурхондарё вилоятида туғилган А.У. экани аниқланган. У 2025 йилнинг апрель ойидан буён Санкт-Петербургда бўлган ва металл конструксиялар монтажчиси сифатида ишлаган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда ва жиноий иш қўзғатиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бош консуллик ва Миграция агентлиги ваколатхонаси марҳумнинг яқинлари билан алоқада бўлиб, унинг жасадини ватанга қайтаришда ҳар томонлама ёрдам кўрсатади.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар