Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 18 сентябрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра:
- доллар 30,89 сўмга тушиб, 12 254,27 сўм бўлди;
- евро 1,49 сўмга кўтарилиб, 14 516,41 сўм бўлди;
- рубль 0,73 сўмга пастлаб, 147,89 сўмни ташкил этди.
Доллар курсининг бундай паст кўрсаткичи охирги марта 2023 йил ноябрида қайд этилган эди. Ўша йилнинг 6 ноябрида доллар курси 12 254 сўмни ташкил этган.
Марказий банк раиси Тимур Ишметовнинг маълум қилишича, Ўзбекистонда алмашув курси ички валюта бозоридаги талаб ва таклиф асосида шаклланади. Марказий банк алмашув курси бўйича бир мақсадли кўрсаткич белгиламайди ва алмашув курси шаклланишига аралашмайди.








