Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 17 сентябрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра:
- доллар 59,45 сўмга тушиб, 12 285,16 сўм бўлди;
- евро 13,71 сўмга кўтарилиб, 14 514,92 сўм бўлди;
- рубль 1,08 сўмга пастлаб, 148,62 сўмни ташкил этди.
Доллар курсининг бундай паст кўрсаткичи охирги марта 2023 йил декабрида қайд этилган эди. Ўша йилнинг 6 декабрида доллар курси 12 289,4о сўмни ташкил этган.
16 сентябрда доллар курси 82 сўмдан кўпроқ пастлаб, 12 344,61 сўм бўлганди. Ушбу валюта курсининг йил бошидан буён энг паст қиймати бундан аввал 25 августда қайд этилиб, 12 305,80 сўмни ташкил этганди. Сўм жорий йил бошидан бери 3-4 фоиз атрофида мустаҳкамланган.








