Унга кўра:
• доллар 20,52 сўмга пастлаб, 12 426,83 сўм бўлди;
• евро 20,76 сўмга ошиб, 14 566,73 сўм бўлди;
• рубль 0,88 сўмга кўтарилиб, 146,96 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси кетма-кет икки кун кўтарилиб, 12 447,35 сўм бўлганди. Ушбу валюта курсининг йил бошидан буён энг паст қиймати 25 августда қайд этилиб, 12 305,80 сўмни ташкил этганди.
Сўм жорий йил бошидан бери 3-4 фоиз атрофида мустаҳкамланган. Марказий банк раиси Тимур Ишметовнинг маълум қилишича, Ўзбекистонда алмашув курси ички валюта бозоридаги талаб ва таклиф асосида шаклланади. Марказий банк алмашув курси бўйича бир мақсадли кўрсаткич белгиламайди ва алмашув курси шаклланишига аралашмайди.








