Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 9-сентябрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра:
• доллар 81,37 сўмга пастлаб, 12 439,41 сўм бўлди;
• евро 50,33 сўмга тушиб, 14 583,96 сўм бўлди;
• рубль 1,83 сўмга пастлаб, 151,87 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси кетма-кет икки кун кўтарилиб, 12 520,78 сўм бўлганди.
Ушбу валюта курсининг йил бошидан буён энг паст қиймати 25-августда қайд этилиб, 12 305,80 сўмни ташкил этганди. Доллар курсининг пастлашига турки берувчи бир қанча омиллар мавжуд. Улардан бири — бу экспорт тушумларининг, хусусан, олтин сотувининг кескин ўсиши ҳисобланади.








