Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 5 сентябрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра:
доллар 62,60 сўмга кўтарилиб, 12 437,55 сўм бўлди;
евро 55,56 сўмга ошиб, 14 480,57 сўм бўлди;
рубл 0,21 сўмга кўтарилиб, 153,34 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси уч кунлик кўтарилишдан сўнг кетма-кет уч кун пастлаб, 12 374,55 сўм бўлганди. Ушбу валюта курсининг йил бошидан буён энг паст қиймати 25 августда қайд этилиб, 12 305,80 сўмни ташкил этганди. Доллар курсининг пастлашига турки берувчи бир қанча омиллар мавжуд. Улардан бири — бу экспорт тушумларининг, хусусан, олтин сотувининг кескин ўсиши ҳисобланади.








