Daryo

Ўзбекистонда аҳолига тегишли автомашиналар сони эълон қилинди 

2025 йилнинг дастлабки уч ойида автомобиллар сони салкам 80 мингга ошган

2 дақиқа ўқиш6 779 кўришлар0 изоҳ0

Миллий статистика қўмитаси 2025 йил 1 апрель ҳолатига мамлакат ҳудудида жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари сони бўйича маълумотларни эълон қилди.

Инфографика: “Дарё” / Дилбек Тўраев

Расмий маълумотларга кўра, ҳисобот даврида Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли 4 миллион 522,1 минг дона автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтган. Уларнинг асосий қисмини енгил автомобиллар ташкил этиб, умумий автотранспорт воситаларининг 93 фоизини ташкил қилмоқда.

Қўмита ҳисоботига асосан 2025 йилнинг дастлабки уч ойида автомобиллар сони 79,8 минг тага ошган. Жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситаларининг турлари бўйича ҳолат қуйидагича:

  • Енгил автомобиллар — 4 миллион 207,6 минг дона
  • Юк автомобиллари — 293,3 минг дона
  • Микроавтобуслар — 7,7 минг дона
  • Махсус транспорт воситалари — 7,4 минг дона
  • Автобуслар — 6,1 минг дона.

Электромобиль сони

 2025 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистонда 65,2 мингта электромобиль рўйхатга олинган. Ҳудудлар бўйича электромобиллар сони:

  • Тошкент шаҳри — 49 736 дона;
  • Тошкент вилояти — 4 512 дона;
  • Самарқанд вилояти — 1 739 дона;
  • Хоразм вилояти — 1 415 дона;
  • Фарғона вилояти — 1 376 дона;
  • Қашқадарё вилояти — 1 338 дона;
  • Бухоро вилояти —  1 133 дона;
  • Навоий вилояти — 901 дона;
  • Андижон вилояти — 878 дона;
  • Наманган вилояти — 700 дона;
  • Қорақалпоғистон Респ.  — 525 дона;
  • Сирдарё вилояти — 404 дона;
  • Жиззах вилояти — 302 дона;
  • Сурхондарё вилояти — 198 дона.
Инфографика: “Дарё” / Дилбек Тўраев

Boston Consulting Group консалтинг компанияси прогнозларига кўра, Ўзбекистон автомобиль бозори 2030 йилгача ҳар йили ўртача 6 фоизга ўсади.

Унинг қайд этишича, автомобиль сектори яқин 3—5 йилда ривожланишига қуйидаги уч асосий тенденция таъсир қилади:

  • электромобиллар ва гибрид автомобиллар (ХEV) савдосининг ошиши;
  • янада юқори тоифадаги (премиум) моделларга ўтиш;
  • SUV (йўл ва йўлдан ташқари — off-road ҳайдов учун мўлжалланган) моделларга бўлган барқарор харидорлар талаби.

Автомобиль бозорида барқарорлик

Жорий йил бошидан бери Ўзбекистон автомобиль бозорида барқарор фаоллик сақланмоқда. Июнь ойида енгил автомобиллар савдоси ҳажми майдагидан 3 фоиздан кўпроқ ошди.

Январь—июнь ойларида енгил автомобиллар савдоси тахминан 446 минг донадан иборат бўлди. Бу 2024 йил мос даврига нисбатан 23 фоизга кам.

Бирламчи автомобиль бозоридаги вазият

Июнда бирламчи енгил автомобиллар савдоси майдагига нисбатан 2,6 мингтага (10 фоиздан ортиқ) ўсди. Бир ой давомида 23,7 минг дона маҳаллий ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар сотилди. Бу кўрсаткич майдагига қараганда 15,6 фоиз кўп.

Янги ва хорижда ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сегментида салбий динамика кузатилди. Июндаги савдо ҳажми тахминан 4 минг донани ташкил этиб, майдагига нисбатан 12,6 фоизга камайди.

Иккиламчи автомобиль бозори

Марказ таҳлилига кўра, ўтган ойда 52 минг донадан ортиқ фойдаланилган енгил автомобиллар сотилган. Мазкур рақам майдагига нисбатан 0,4 фоизга кам. Умуман олганда, иккиламчи бозорда йиллик ўсиш 1,3 фоизни ташкил этган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар