Daryo

Тошкент ва Фарғонада университетлар кафедра ўқитувчилари пора билан ушланди

Уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

1 дақиқа ўқиш18 734 кўришлар0 изоҳ0

ДХХ Тошкент ва Фарғона шаҳарларида ОТМга ноқонуний ўқишга киритиш ҳолатлари аниқланганини маълум қилди. 

Фото: ДХХ

Хабар қилинишича, ҳолатлардан бири Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган. Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг кафедра ўқитувчиси ўзининг мансабдор танишлари орқали пойтахтлик фуқарони мазкур олий таълим муассасасига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Бошқа ҳолатда эса Фарғона давлат университетининг кафедра ўқитувчиси ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, юқори лавозимда ишловчи ҳамкасблари орқали Фарғона шаҳрида яшовчи фуқарони бокс бўйича даражали унвони мавжудлиги ҳақида ҳужжат тайёрлаб, мазкур университетнинг “Ҳарбий таълим” факультетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3 800 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур ўқитувчиларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик ва коррупция ҳолатлари

Март ойида Тошкент шаҳри ва вилоятида фуқароларни ишга киритиб қўйиш учун пул олган Миллий гвардия ходимлари қамоққа олинди. Февралда Тошкент шаҳрининг Яшнобод, Навоий шаҳри ҳамда Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманларида фуқароларга имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди. Хоразмда транспорт бошқармаси бош мутахассиси 80 минг доллар олаётганида қўлга тушди. Январда Тошкентнинг Учтепа туманида ҳоким ёрдамчиси 30 минг доллари олаётганига ушланди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар