Daryo

Келгуси ҳафта бошида об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

Ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди

2 дақиқа ўқиш7 465 кўришлар0 изоҳ0

“Ўзгидромет” Ўзбекистонда 9–11 июнь кунлари об-ҳаво қандай бўлиши ҳақида маълумот берди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 10-11 июнда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.

  • Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 9 июнда 25-30 даража, 10 июнда 27-32 даража, 11 июнда 30-35 даража бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 10-11 июнда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.

  • Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 9 июнда 25-30 даража, 10 июнда 27-32 даража, 11 июнда 30-35 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 9 июнда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.

  • Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 9 июнда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.

  • Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 9 июнда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.

  • Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади.

  • Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. 

  • Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.

<p> </p> <div id="mttContainer" aria-expanded="false"></div>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар