Daryo

Келгуси ҳафта аввалида ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади

Ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди

1 дақиқа ўқиш15 512 кўришлар0 изоҳ0

“Ўзгидромет” Ўзбекистонда 2–4 июнь кунлари об-ҳаво қандай бўлиши ҳақида маълумот берди.

Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

  • Ҳарорат кечаси 2 июнда 17-22 даража, 3-4 июнда 20-25 даража, кундузи 2-3 июнда 35-40 даража, 4 июнда 33-38 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

  • Ҳарорат кечаси 2 июнда 15-20 даража, 3-4 июнда 18-23 даража, кундузи 2-3 июнда 34-39 даража, 4 июнда 35-40 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

  • Ҳарорат 2-3 июнда кечаси 15-20 даража, кундузи 30-35 даража, 4 июнда кечаси 17-22 даража, кундузи 33-38 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 
7-12 м/с тезликда эсади.

  • Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 2-3 июнда 34-39 даража, 4 июнда 35-40 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 
5-10 м/с тезликда эсади.

  • Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 2 июнда 27-32 даража, 3-4 июнда 30-35 даража бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, 2 июнда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. 3-4 июнда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. 

  • Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 2-3 июнда 20-25 даража, 4 июнда 23-28 даража бўлади.

<p> </p> <div id="mttContainer" aria-expanded="false"></div>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар