Daryo

АҚШ “Толибон”нинг террорчи ташкилот сифатидаги мақомини қайта кўриб чиқади

Трамп улар билан ҳамкорликни кенгайтириш ниятида экани маълум қилинди

1 дақиқа ўқиш10 905 кўришлар0 изоҳ0

АҚШ “Толибон” ҳаракатини “хорижий террорчилик ташкилоти” сифатида таснифлашни қайта кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Марко Рубио маълум қилди.

Фото: Reuters

Рубионинг сўзларига кўра, бу Афғонистонда ҳибсда бўлган америкаликларнинг озод қилиниши билан боғлиқ.

Бу мақом ҳозир яна қайта кўриб чиқилмоқда, чунки сиз билганингиздек, сўнгги бир неча ҳафта ичида ҳибсга олинган баъзи америкаликларни озод қилишда маълум муваффақиятларга эришдик, деди у Вакиллар палатасида бўлиб ўтган эшитувда.

Давлат котиби АҚШ террорчи ташкилотлар, жумладан, “Ал-Қоида”га қарши курашда “Толибон”дан кўпроқ ҳамкорликни кутишини айтди.

Уларни рўйхатга олиш масаласида бир қатор қарорлар қабул қилишимиз керак бўлади, ва бу қарорлар охир-оқибат Афғонистонга нисбатан келажакдаги сиёсатимиз қандай бўлиши ҳақидаги ёндашувга асосланади. Биз уларнинг кимлигини ва ўтган замонда нималар қилганини аниқ биламиз. Биз улардан “Ал-Қоида” ва мамлакатдаги бошқа қаршилик кўрсатувчи гуруҳлар билан курашда кўпроқ ҳамкорликни кутмоқдамиз. Бу президентнинг уларнинг ҳамкорлигини кенгайтириш учун қўлидаги мавжуд воситалардан биридир, деди у.

АҚШ ҳукумати март ойида Афғонистон билан мулоқот туфайли ўз фуқароси Жорж Глезманни озод қилди. У 2022 йил декабрь ойидан бери Афғонистон махсус хизматларида ҳибсда сақланган. Январь ойида Афғонистон маҳбуслар алмашинуви доирасида яна икки АҚШ фуқаросини озод қилганди.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар