Daryo

“Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиялари танловларсиз ажратилади

Топ-300 таликда бўлган университетларга грантга кирганларга эса халқаро транспорт ва турар жой харажатлари имтиҳонларсиз қоплаб берилади

3 дақиқа ўқиш9 134 кўришлар0 изоҳ0

АОКАда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси, “Эл-юрт умиди” жамғармаси раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида салоҳиятли кадрларни мақсадли тайёрлаш ва уларни давлат хизматига самарали жалб этиш бўйича қабул қилинган ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти юзасидан маълумот берилди.

Фото: АОКА матбуот хизмати

“Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан 2 минг 225 нафар стипендиатлар 45 га яқин давлатга ўқишга юборилиб, бюджетдан жами 1,5 триллион сўм йўналтирилди. Ҳозиргача уларнинг 1 минг 400 нафари Ўзбекистонга қайтиб, иқтисодиёт тармоқларида, таълим, фан, тиббиёт ва давлат бошқарувида ишламоқда. Бугунги кунда 748 нафар стипендиатлар топ-300 таликдаги нуфузли университетларда таълим оляпти.

Халқаро рейтингларда топ-100 талик университетларга грант асосида ўқишга кирган номзодларга “Эл-юрт умиди” стипендияси имтиҳонларсиз ажратилади. Топ-300 таликда бўлган университетларга грантга кирганларга халқаро транспорт ва турар жой харажатлари имтиҳонларсиз қоплаб берилади. Топ-20 таликдаги университетлар бакалавриатига 50 фоиз грант асосида қабул қилинган Президент мактаблари битирувчиларига стипендиялар танловларсиз ажратилади.

Фото: АОКА матбуот хизмати

— Талабаларнинг халқаро стандартларга мос келувчи шароитда таълим олиши, турли соҳаларни ривожлантириши бўйича имконият яратиляпти. Шу нуқтайи назардан, бундан буён талабаларимизни фақат хорижга юбориш эмас, нуфузли олим ва профессорларни ўзимизда дарс бериши, фанни ўқитиши учун жалб қилиш, яъни молиявий томондан рағбатлантириш бўйича ҳам ишлар амалга оширилади. Талабалар қамрови эса 20-50 та билан чекланиб қолмай, 200-300 нафаргача кўпайтириш мумкин.

Топ-300 таликка кирган университетлар бизнинг олийгоҳлар билан олиб борадиган қўшма дастурлар, янги кампусларни очиш бўйича жамғармаси президент томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланади.

Натижа бугун-эрта бўлмаслиги мумкин, аммо бошқарув кенгашлари томонидан тартиби ишлаб чиқилади, мурожаат этган университетларнинг таклифлари ўрганиб чиқилади. Умид қиламан-ки, камида келаси йилдан бошлаймиз, университетлардан эса ишлаб чиқилган таклифларини кутиб қоламиз, дейди “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори Гулноза Исмаилова “Дарё”га берган интервьюсида.

Фото: АОКА матбуот хизмати

— Ҳозирда ижтимоий тармоқларда “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиантига тайёрлов курслари каби турли рекламалар тарқалган. Жамғарма стипендиати бўлиш учун ҳеч қандай курсларга қатнашиш керак эмас. Белгиланган низом қоидаларни ўрганинг, талаблар билан танишиб чиқинг ва ҳужжатларингизни топширинг. Ҳеч қандай тайёрлов курсларига ҳожат йўқ, дея талабаларга ҳам мурожаат қилди жамғарма ижрочи директори.

Энди давлат хизматчилари учун учта дастур — малака ошириш, қайта тайёрлаш ва магистратура йўлга қўйилади. Барча узоқ ва ўрта муддатли ўқувлар хорижий ҳамкорлар билан қўшма таълим дастурлари ҳамда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг таянч тавсиялари асосида ташкил этилади.

— Магистратурада “Давлат бошқаруви”, “Давлат сиёсати”, “Ҳудудларни комплекс ривожлантириш”, “Инсон ресурсларини ривожлантириш” ва “Давлат молиясини бошқариш” йўналишларида 18 ойгача муддатда чуқурлаштирилган билимлар берилади. Давлат буюртмасидан ташқари тўлов-контракт шаклида ҳам талабгорлар қабул қилинади. Магистратурага қабул қатъий талаблар асосида — юқори малакага эга, икки йил иш тажрибаси бор ва тавсияга эга кадрлар танлов орқали қабул қилинади, деди Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси ректори Жасур Салиҳов.

Фото: АОКА матбуот хизмати

Бундан ташқари, хорижий фуқаролар учун магистратура ва қайта тайёрлаш дастурларига қабул очилган ҳамда қайта тайёрлаш дастурлари кенгайтирилади — “Раҳбар аёллар”, “Келажак лидерлари”, “Тизимли таҳлил ва стратегик режалаштириш”, “Инвестицияларни жалб этиш” каби қисқа муддатли қайта тайёрлаш курслари ҳам ташкил этилади.

Toshkentdanman. Alisher Navoiy nomidagi O‘zbek tili va adabiyoti universitetining O‘zbek tili fakultetini tamomlaganman. “Daryo”da 2024-yildan beri Layfstayl bo‘limida muxbir lavozimida ishlayman va maqolalar hamda videomateriallar tayyorlayman. Har yili ispan kinoijodkorlari tomonidan suratga olingan “Невидимый гость” (“Ko‘rinmas mehmon”) filmni kamida ikki marta qayta tomosha qilaman. Imom al-Buxoriy haqidagi “Sohilsiz dengiz” kitobi yoqadi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар