Daryo

Трамп Россия ва Украина учун “буюк ҳафта” бошланаётганини айтди

АҚШ президенти Украинадаги уруш тез орада якунланишига умид билдирган

1 дақиқа ўқиш9 052 кўришлар0 изоҳ0

АҚШ президенти Дональд Трамп Украинадаги уруш тез орада якунланишига умид қилишини билдирди ва “буюк ҳафта” бошланаётганини таъкидлади. Бу ҳақда у ўзининг Х саҳифасида ёзди.

Россия ва Украина учун потенциал ажойиб кун! Бу тугамас қонли қирғин ниҳоясига етмоқда, деган умиддамиз. Юз минглаб инсонлар ҳаёти сақлаб қолинишини ўйланг. Бу мутлақо янги ва анча яхши дунё бўлади. Мен бу содир бўлиши учун ҳар икки томон билан ишлашда давом этаман. АҚШ эндиликда тикланиш ва савдога эътибор қаратмоқчи. Буюк ҳафта бошланмоқда!, деб ёзди АҚШ президенти.

Кеча Украина президенти Владимир Зеленский ва унинг Европадаги ҳамкорлари Россияни душанбадан бошлаб 30 кунлик сулҳга рози бўлишга чақирган эди. Шу билан бирга, улар агар Москва ўт очишни тўхтатишга рози бўлмаса, янги санкциялар билан таҳдид қилганди.

Путин эса бунга амалда рад жавобини бериб, 15 майдан Россия ва Украина ўртасида тўғридан-тўғри музокараларни тиклашни таклиф қилди.

Эътиборли жиҳат шундаки, Трамп Россиянинг сулҳга рад жавобини изоҳламади.

Туғилган жой: Тошкент тумани Таълим: Чирчиқ давлат педагогика университети “Дарё”даги фаолиятим: 2024 йил октябрь ойидан буён “Дарё”да мухбир лавозимида ишлайман. Асосан таҳлилий мақолалар тайёрлаш ва интервьюлар ўтказиш билан шуғулланаман. Севимли фильмларим: Форрест Гамп, Узуклар ҳукмдори, Анна, Шовшенкдан қочиш Севимли китобларим: Ўткир кунлар, Анна Каренина, Тирилиш, Буюк шахмат тахтаси, Граф Монта Кристо.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар