Daryo

Путин Украинага ҳеч қандай шартларсиз тўғридан-тўғри музокара ўтказишни таклиф қилди

Россия раҳбари музокаралар 15 май куни Туркияда қайтадан бошланишини ва сулҳ бўйича келишиб олиш мумкинлигини таъкидлаган

1 дақиқа ўқиш6 554 кўришлар0 изоҳ0

Россия президенти Владимир Путин Украина билан тўғридан-тўғри музокараларни, ҳеч қандай олдиндан шартларсиз, 2022 йилда тўхтатилган жойда — Истанбулда, шу йилнинг 15 май куни қайта бошлашни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда у 11 майга ўтар кечаси журналистлар билан суҳбатда айтиб ўтди.

Фото: арабиc.рт
“Биз музокараларни чўзмасдан, аввалги ўтказилган жой — Истанбулда, 15 май куни бошлашни таклиф қиламиз”, деган Путин.

Россия етакчисининг сўзларига кўра, эртага Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан телефон орқали суҳбат режалаштирилган бўлиб, бу суҳбат давомида у музокараларни ўтказиш имконияти масаласини муҳокама қилади.

Шу билан бирга, Владимир Путин Москва ҳеч қандай олд шартларсиз музокараларга тайёр эканини таъкидлаган.

“Биз Украина билан жиддий музокараларга тайёрмиз. Музокараларнинг асосий мақсади — можарони келтириб чиқарган асосий сабабларни бартараф этиш ва узоқ муддатли, барқарор тинчликка эришишдир”, деди у.

Путиннинг айтишича, бўлажак музокараларда янги ва ҳақиқий ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш эҳтимоли ҳам мавжуд.

“Бу музокаралар давомида янги ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга, яъни ҳақиқий сулҳ бўйича келишиб олиш мумкинлигини истисно қилмаймиз. Энди қарор Киев томонда”, дея қўшимча қилган Россия раҳбари.

Туғилган жой: Тошкент тумани Таълим: Чирчиқ давлат педагогика университети “Дарё”даги фаолиятим: 2024 йил октябрь ойидан буён “Дарё”да мухбир лавозимида ишлайман. Асосан таҳлилий мақолалар тайёрлаш ва интервьюлар ўтказиш билан шуғулланаман. Севимли фильмларим: Форрест Гамп, Узуклар ҳукмдори, Анна, Шовшенкдан қочиш Севимли китобларим: Ўткир кунлар, Анна Каренина, Тирилиш, Буюк шахмат тахтаси, Граф Монта Кристо.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар