Daryo

Шавкат Мирзиёев Европа кенгаши президенти билан норасмий учрашув ўтказди

Учрашувда икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди

1 дақиқа ўқиш7 640 кўришлар0 изоҳ0

Шавкат Мирзиёев 2 апрель куни кечқурун Европа кенгаши президенти Антониу Кошта билан норасмий учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Фото: Президент матбуот хизмати

Европа Иттифоқининг олий мартабали вакили бугун эрталаб Ўзбекистонга келди ва Бухоро шаҳрига ташриф буюриб, халқимизнинг маданий-тарихий мероси билан танишди. Учрашувда икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бўлажак "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" форматидаги биринчи саммитга тайёргарлик масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

“Марказий Осиё—Европа иттифоқи” биринчи саммити ҳақида 

Ушбу саммит Самарқанд шаҳрида 3—4 апрель кунлари бўлиб ўтади. Шавкат Мирзиёев раислигида ўтадиган саммит ишида Европа кенгаши президенти Антониу Кошта, Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен, Қозоғистон республикаси президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов иштирок этади.

Саммит нафақат минтақавий, балки глобал сиёсий ва иқтисодий жараёнлар учун муҳим воқеликдир. Мазкур саммит Европа иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаб беради.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар