Daryo

Ўзбекистон ва Тожикистон иттифоқдош давлатларга айланди

Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома кучга кирди

1 дақиқа ўқиш14 053 кўришлар1 изоҳ0

Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасида Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома кучга кирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев Хўжанд шаҳрига келгач, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашув ўтказди. Музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон ҳузурида ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасида Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартноманинг кучга кириши ҳақидаги баённомани имзолади ва ратификация ёрлиқларини алмашди. 

Фото: Президент матбуот хизмати

Шартнома ўтган йили 18 апрель куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги икки томонлама саммитда имзоланган эди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ҳужжат ратификация ёрлиқлари алмашилган кундан эътиборан кучга киради.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун, 31 март куни Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Хўжанд шаҳрига етиб борди. Аэропортда давлат раҳбарини Тожикистон Республикаси президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди. Ўзбекистон раҳбарининг ташрифи шарафига давлат байроқлари кўтарилди. Миллий куй-қўшиқ ва рақслар ижро этилди.

Бугун, шунингдек, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон президентларининг уч томонлама учрашуви бўлиб ўтади.

Музокаралар якунида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги шартномани имзолаш режалаштирилган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар