Daryo

Ўзбекистонда Рамазон ҳайити намозини ўқиш вақтлари эълон қилинди

Мусулмонлар идораси 30 март куни ўқиладиган ҳайит намози вақтларини вилоятлар кесимида маълум қилди

1 дақиқа ўқиш74 110 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистон мусулмонлари идораси мамлакат бўйлаб Рамазон ҳайити намозини ўқиш вақтлари ҳақида маълумот берди.

Фото: “Дарё” / Умид Нормуротов

Маълум қилинишича, Ўзбекистон масжидларида 2025 йил 30 март, якшанба куни Рамазон ҳайити намозини ўқиш вақтлари қуйидагича белгиланди:

  • Андижон вилояти 06:20;
  • Наманган вилояти 06:20;
  • Фарғона вилояти 06:20;
  • Тошкент вилояти 06:30;
  • Тошкент шаҳри 06:30;
  • Самарқанд вилояти 06:40;
  • Сирдарё вилояти 06:40;
  • Жиззах вилояти 06:40;
  • Қашқадарё вилояти 06:45;
  • Сурхондарё вилояти 06:45;
  • Бухоро вилояти 06:50;
  • Навоий вилояти 06:50;
  • Хоразм вилояти 07:05;
  • Қорақалпоғистон Республикаси 07:15.

Ўзбекистонда рамазон ойи 1 мартдан бошланганди. 2025 йилги Рамазон ҳайити 30 март куни нишонланиши 26 март куни эълон қилинди. Меҳнат кодексининг 208-моддасига мувофиқ ишланмайдиган байрам куни ҳисобланувчи Рамазон ҳайитининг биринчи куни 2025 йилда якшанба — дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 31 март — душанба кунига кўчирилади.

Бунда ишлаб чиқариш-техник ва ташкилий шароитлар (мавжуд узлуксиз ишлаб чиқариш, аҳолига ҳар куни хизмат кўрсатиш, навбатчилик асосида ишлаш ва бошқалар) туфайли ишланмайдиган байрам кунлари тўхтатиб қўйиш мумкин бўлмаган ишларни бажаришда дам олиш кунлари кўчирилмайди.

2024 йилда Рамазон ҳайити 10 апрелга тўғри келганди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар