Daryo

Ўзбекистонда 25 март куни давлат ташкилотларида “свет” бир соатга ўчирилади

Бунга “Ер вақти” кунига бағишлаб махсус акция ўтказилиши сабаб бўлади

1 дақиқа ўқиш9 634 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистонда 25 март — “Ер вақти” кунига бағишлаб махсус акция ўтказилади. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Маълум қилинишича, акция доирасида барча давлат ташкилотларида электр энергияси бир соатга ўчирилади.

Бундан кўзланган мақсад табиий ресурсларни асраш, тежамкорликка риоя қилиш ва бу орқали сайёрамизга ғамхўрлик кўрсатиш.

Барчангизни ушбу акцияга бефарқ бўлмасликка ва кун давомида атиги 60 дақиқага электр энергиясидан фойдаланмасликка чақирамиз. Бу билан сиз Ернинг табиий бойликларини асраб-авайлашга ўз ҳиссангизни қўшасиз ва бошқаларни ҳам сайёрамизга ғамхўрлик қилишга руҳлантирасиз, дейилади хабарда.

Маълумот учун, ушбу акция 2024 йили ҳам ўтказилган.

<p> </p> <div id="mttContainer" aria-expanded="false"></div>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар