Daryo

Тошкентда бир неча кишини калтаклаган эркак Қозоғистонда ушланди

Ҳозирда уни Тошкент шаҳрига экстрадиция қилиш чоралари кўрилмоқда

1 дақиқа ўқиш12 865 кўришлар0 изоҳ0

Тошкентда аёлни ҳимоя қилишга уринган эркак калтакдан сўнг комага тушганди. Уни дўппослаган эркак Қозоғистонда ушланди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Пойтахт ИИББ матбуот хизматининг маълум қилшича, Яккасарой туманида содир этилган жиноят бўйича олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида 1995 йилда туғилган Акмал Шукуров терговдан қочиб яширингани сабабли унга нисбатан сиртдан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 277-моддаси  (безорилик) ва 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан айб эълон қилиниб қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида у Қозоғистонда ушланди. Ҳозирда уни Тошкент шаҳрига экстрадиция қилиш чоралари кўрилмоқда.

Воқеа 16 март тунги соат 02:30 ларда Яккасарой туманида жойлашган ресторанлардан бири олдида содир бўлганди. Ҳолат акс этаган видео ижтимоий тармоқларда тарқалганди.

Унда эркак бир аёл билан жанжаллашаётгани, уни ҳимоя қилишга уринган эркак бир неча муштдан сўнг ҳушидан кетганини кўриш мумкин. Тажовузкор эркак яна бир шахсга ва жанжаллашаётган аёлга ҳам ташланиб, уларни калтаклаган.

Тармоқларда айтилишича, ҳушидан кетган эркакда 5 соатлик жарроҳлик амалиёти ўтказилгач, шифокорлар уни сунъий комага туширди. Унинг ҳаёти хавф остида қолмоқда. Икки нафар боласи бор эркак вафот этиши ёки бир умр ногирон бўлиб қолиши мумкин.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар