Daryo

Давлат эксперти у рул бошқарувида бўлган деса, мустақил эксперт буни инкор этмоқда: Хоразмдаги ЙТҲ машмашаси давом этади

Мурожаатчининг “Дарё”га билдиришича, мустақил эксперт ўғли билан боғлиқ ҳолатни ўрганиб чиқиб, Жуманиёз Отабоев машина бошқарувида бўлмагани ҳақида хулоса берган бўлса-да, мазкур ишни кўриб чиққан иккинчи инстанция суди ҳам мурожаатчининг ўғлини айбдор деб топган

4 дақиқа ўқиш7 364 кўришлар0 изоҳ0

Хоразм вилоятида яшовчи Шуҳрат Ражабов “Дарё”га мурожаат қилиб, ўғли Жуманиёз Отабоев 2024 йилнинг 11 июнь куни Хива—Урганч йўлида ЙТҲга учраб, ҳаёти учун оғир тан жароҳатлари олгани, шунга қарамасдан, суд томонидан рул бошқарувида бўлган деган айблов билан ноҳақ айбланиб, жавобгар қилинганини гапириб берганди.

Мурожаатчининг “Дарё”га билдиришича, мустақил эксперт ўғли билан боғлиқ ҳолатни ўрганиб чиқиб, Жуманиёз Отабоев машина бошқарувида бўлмагани ҳақида хулоса берган бўлса-да, мазкур ишни кўриб чиққан иккинчи инстанция суди ҳам мурожаатчининг ўғлини айбдор деб топган.

Шуҳрат Ражабов.
Фото: “Дарё”
Ўғлим Жуманиёз Отабоев 2024 йилнинг 11 июнь куни Хоразм вилоятининг Хива—Урганч йўлида автоҳалокатга учраганди. Бу ЙТҲ видеотасвирларга тушиб қолган. Ҳайдовчи ўзи ўтирган томонни олиб қочгани учун ҳам йўловчи ўриндиғида ўтирган фарзандим жуда кўп ва оғир тан жароҳати олган. Унинг ёнида бўлган ва суднинг тахминича, йўловчи ўриндиғида экани айтилган фуқаро эса деярли ҳеч қандай жароҳат олмаган. Шунга қарамасдан, тергов жараёнида ўғлимни айбдорга чиқаришди.
Биринчи инстанция судида ўғлим айбдор деб топилиб, жавобгар қилинди. Гарчи судда давлат эксперти берган хулосада ўғлим ва унинг ёнидаги шериги иккаласига ҳам рул бошқарувида бўлган бўлиши мумкин деган мавҳум хулоса берган бўлса-да, судлов ҳайъати негадир рулда ўғлим бўлгани ҳақидаги тўхтамга келиб, уни айбдор қилиб чиқди, дейди мурожаатчи.

Шуҳрат Ражабовнинг маълумот беришича, адвокати Илҳом Ёқубов Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали директорига адвокатлик сўрови юбориб, ҳимояси остидаги Жуманиёз Отабоев билан боғлиқ ЙТҲ борасида туғилган саволларга жавоб топиш учун мутахассис, криминалист фикрига муҳтожлик сезаётганини ёзиб, ёрдам сўраган.

Фото: “Дарё”

Бунга жавобан филиалнинг патоморфология кафедраси доценти, биринчи тоифали давлат суд эксперти Исмоилов ЙТҲга доим ҳолатларни ўрганиб чиқиб, иштирокчилар — Жуманиёз Отабоев ҳамда Исобек Камулжоновларнинг олган тан жароҳатига қараб, авария содир бўлганда ким қайси ўриндиқда ўтирганига аниқлик киритишга ҳаракат қилган.

Фото: “Дарё”
Фуқаро Камулжонов Исобекнинг баданидаги барча жароҳатларнинг ўрни, автомашина салони ичидаги олдинги қисми ва анжомлар деформациясини ҳисобга олганда у ҳайдовчи ўриндиғига ўтирган. Буни автомашинанинг ҳайдовчи ўтирадиган қисмининг торлиги, ҳайдовчи бахтсиз ҳодиса бўлишига тайёр бўлиб рулни маҳкам ушлаб олгани, оёқлари билан салон ичи, пастки қисмига ҳамда думба соҳаси билан ўриндиққа зич бўлиб ўтиргани тасдиқлайди, дейилади мутахассис хулосасида.
Фото: “Дарё”

Биринчи тоифали давлат суд эксперти Исмоиловнинг ЙТҲдаги иккинчи иштирокчи, айни пайтда суд томонидан асосий айбдор деб топилган Жуманиёз Отабоев ҳақидаги фикрларига қулоқ солинса, у тергов ва суд хулосасига тескари фикр берган.

Фото: “Дарё”
Жуманиёз Отабоевнинг баданидаги жароҳатлар ўрни, уларнинг кўплиги ва оғирлик даражаси инобатга олинса, бу жароҳатлар у автомашинанинг йўловчи ўриндиғида эркин ва муаллақ ҳолатда, ҳеч бир хавфни гумон қилмай ўтирганидан дарак беради. Чунки у йўлда ҳаракатланиб келаётган машинанинг қарама-қарши томонида ўтирмаган. Буни унинг баданидаги жароҳатлар ўрни ва фотосуратлар ҳам тасдиқлайди, дейди эксперт.
Фото: “Дарё”

Ушбу ЙТҲ билан боғлиқ ишни кўриб чиққан дастлабки инстанция судига маълумот тақдим қилган давлат эксперти Жумабоев Жуманиёз Отабоевнинг баданидаги жароҳатлар қачон ва қай ҳолатда орттирилган деган саволларга тергов суриштирув жараёнларида аниқлик киритилиши керак деса, қўшимча экспертиза ҳаракатларини олиб борган давлат эксперти Қўзиев эса Жуманиёз Отабоевнинг баданидаги жароҳатлар рул бошқаруви пайтида орттирилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилган. Бироқ мурожаатчи ҳар иккала эксперт ҳам мавжуд далилларни етарлича кўздан кечирмаётганини, уларнинг нотўғри хулосаси экан суднинг уларнинг манфаатига зид қарор чиқаришига сабаб бўлаётганини айтмоқда.

Фото: “Дарё”
Биз айнан давлат экспертизасини бошқа вилоятда ўтказишни сўраб судга илтимоснома киритяпмиз. Натижа бошқача бўлишини исботлаш мақсадида мустақил эксперт хулосасини ҳам бердик. Аммо суд бунга эътибор қаратмади. Қайта экспертиза тайинламади. Яна дастлабки инстанция қарорини маъқуллади, дейди Шуҳрат Ражабов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мурожаатчи ЙТҲ содир бўлгани, ўша ЙТҲда ўғлининг 8 та жойи синганини айтиб берганди.

ЙТҲ видеосига эътибор берилса, Damas ҳайдовчиси рўпарадан келаётган машинага ўзи томондан эмас, йўловчи ўтирган томон билан урилган. Ҳайдовчи одатда ҳар доим ўзини олиб қочиши ва йўловчи ўтирган томон билан ЙТҲ содир этишини кўпчилик, айниқса, ҳайдовчилар яхши билади. Ўша кунги ҳолатда ҳам ҳайдовчи шундай йўл тутган.

ЙТҲ натижасига қарасак, ўғлим рулда ўтирган дейиляпти ва саккизта жойидан синяпти. ЙТҲдан кейин юролмай қоляпти. Ёнида йўловчи сифатида ўтирган, яъни Damas’нинг Tracker’га урилган томонида бўлган йўловчига эса ҳеч нарса қилмаяпти. Шундай бўлиши мумкинми?, деганди у.

“Дарё” воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

Qashqadaryodanman. 2012-yil O‘zMUning jurnalistika fakultetini tamomlaganman. “Daryo”da 2018-yildan beri ishlayman. Yoqtirgan kino va filmlarim ko‘p, ammo ular orasida “Jigar” bo‘lakcha. Kitoblardan esa Abdulla Qodiriyning “O‘tkan kunlar asari yoqadi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Уч ёшли бола қотиллигида гумонланган шахс ўша куни 1400 дона психотроп таблетка сотиб олиши керак бўлган: судда гувоҳлар тингланди

Уч ёшли бола қотиллигида гумонланган шахс ўша куни 1400 дона психотроп таблетка сотиб олиши керак бўлган: судда гувоҳлар тингланди

26-Ноябр 2024, 04:56

Адолат қарор топди: қашқадарёлик фермернинг банк сотиб юборган ҳайдов трактори қайтариб бериладиган бўлди

Адолат қарор топди: қашқадарёлик фермернинг банк сотиб юборган ҳайдов трактори қайтариб бериладиган бўлди

20-Июн 2025, 04:15

Машина олиб қочишда гумонланган собиқ судьяга жиноий иш очилди

Машина олиб қочишда гумонланган собиқ судьяга жиноий иш очилди

7-Май 2025, 21:51

Машина ўғирлашда гумонланган судьянинг ваколати тугатилди

Машина ўғирлашда гумонланган судьянинг ваколати тугатилди

29-Апрел 2025, 22:13

Сергелидаги хусусий мактаб ўқитувчиси жаримага тортилди. У ўқувчисини калтаклаганди

Сергелидаги хусусий мактаб ўқитувчиси жаримага тортилди. У ўқувчисини калтаклаганди

23-Апрел 2025, 23:08

“Ўғлимни рулда бўлган деб ноҳақ жазолашди”. Хоразмдаги Damas ва Tracker тўқнашуви билан боғлиқ машмаша

“Ўғлимни рулда бўлган деб ноҳақ жазолашди”. Хоразмдаги Damas ва Tracker тўқнашуви билан боғлиқ машмаша

27-Январ 2025, 21:24

“Тергов судьяси лавозимини жорий этишда шошма-шошарлик қилинмоқда” — адвокат

“Тергов судьяси лавозимини жорий этишда шошма-шошарлик қилинмоқда” — адвокат

19-Декабр 2024, 19:50

“Судья суднинг холислигига шубҳа туғдирадиган ҳаракатлардан тийилиши шарт”. Судьялар олий кенгаши “Дарё”даги мақолага муносабат билдирди

“Судья суднинг холислигига шубҳа туғдирадиган ҳаракатлардан тийилиши шарт”. Судьялар олий кенгаши “Дарё”даги мақолага муносабат билдирди

16-Декабр 2024, 15:35