Daryo

Ўзбекистон мактабларида баҳорги таътил 21 мартдан бошланади

IV чорак дарслари эса 28 март кунидан бошланади

1 дақиқа ўқиш65 096 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Daryo” / Madina Nurman

Ўзбекистон мактабларида III чоракнинг сўнгги куни 19 мартга тўғри келади ва IV чорак 28 март кунидан бошланади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Маълум қилинишича, республика умумтаълим мактаб ўқувчилари учун III чоракнинг сўнгги куни 19 мартга тўғри келмоқда. Яъни шу куни дарс машғулотлари тўлиқ олиб борилади. Баҳорги таътил 21 мартдан бошланади ва 7 календарь кун давом этади.

IV чорак дарслари эса 28 март кунидан бошланади.

Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ, мактабларда баҳорги таътил — 21 мартдан бошлаб, 7 календарь кун давом этиши белгиланган. 2021 йилда Ўзбекистон мактабларида баҳорги таътил 20 мартдан бошланган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда талаба ва ўқувчилар учун қишки таътил 25 декабрдан бошланганди. Таътил 2022 йилнинг 10 январигача давом этиши ва дарс жараёнлари 11 январдан бошланиши белгиланганди. Кейинроқ олий таълим муассасаларининг талабалари, академик лицей ва ҳунар мактаблари ўқувчилари учун қишки таътил муддати 24 январгача узайтирилди. Бунга сабаб қилиб ректорлар, проректорлар, деканлар ва молия масалаларига масъуллар учун ўз касбий маҳоратини ошириш, янгича тартибда ишлашни бошлаш мақсадида 2022 йил 10—24 январь кунлари амалий семинар-тренинглар ташкил этилиши кўрсатилган. Кейинчалик мактабларда ҳам, хусусий таълим ташкилотларида ҳам қишки таътил 24 январгача узайтирилди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар