Daryo

Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон президентлари 31 март куни учрашади

Тарихда илк бор уч томонлама саммит бўлиб ўтади

1 дақиқа ўқиш16 868 кўришлар0 изоҳ0

Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида 31 март куни Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон президентлари иштирокида тарихда илк бор уч томонлама саммит бўлиб ўтади. Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Эдил Байсалов Женевада БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 58-сессиясида маълум қилди.

Архив фото: Ўзбекистон президенти матбуот хизмати

Байсалов ўз нутқида Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги давлат чегараси чизиғи узил-кесил келишилганини айтди ва бу воқеани “дипломатия ва сиёсий ироданинг тарихий ғалабаси” деб атади. У эришилган келишув Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг “минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш йўлидаги тинимсиз саъй-ҳаракатлари” туфайли амалга ошганини таъкидлади.

Бўлажак Хўжанд саммити уч мамлакат ўртасидаги минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлади. Етакчилар Марказий Осиёда хавфсизлик, барқарорлик ва фаровонликни таъминлашга қаратилган ҳамкорликнинг асосий масалаларини муҳокама қилиши кутилмоқда.

21 февраль куни Қирғизистон ва Тожикистон қирғиз-тожик чегарасини делимитация қилиш бўйича якуний протоколни имзолади.

Бир қатор ҳужжатлар, жумладан, давлат чегараси тўғрисидаги шартнома, энергетика объектлари ва сув ресурслари бўйича ҳукуматлар ўртасидаги келишув, чорраҳалардаги автомобиль йўлларидан фойдаланиш ва янги йўллар қуриш тўғрисидаги битим тайёрланди. Ҳужжатлар икки мамлакат президентлари томонидан имзоланиши кутилмоқда.

♦ 8 январь куни Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳукуматлари раҳбарлари уч томонлама учрашув ўтказади. Томонлар ўртасида давлат чегаралари масалалари бўйича илгари эришилган келишувларга оид музокаралар бўлиб ўтган. Қирғизистон Хитой, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегарадош. Хитой ва Қозоғистон билан чегара бўйича барча баҳсли масалалар бир неча йил олдин ҳал қилинган.

Ўзбекистон ва Тожикистон билан тегишли келишувларни фақат 2023 ва 2024 йилларда имзолашга муваффақ бўлинди. Аввалроқ Қирғизистон президенти Садир Жапаров унинг мамлакати Ўзбекистон ва Тожикистон билан барча ҳудудий келишмовчиликларни ҳал қилганини айтганди.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар