Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани, Авиасозлар 4-даҳасида жойлашган автомобиллар ювиш жойида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақдаги хабар 21 февраль куни соат 22:02 да Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Ёнғин қутқарув экипажлари манзилга соат 22:14 да етиб бориб, ёнғин соат 22:27 да қуршаб олиниб, 22:33 да ўчирилди.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ. Айни вақтда ёнғин сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда.
Сўнгги вақтларда содир бўлган ёнғинлар
2024 йилнинг 13 октябрь куни Юнусободда янги қурилаётган бинонинг томи ёниб кетганди. 16 октябрда эса Миробод туманида жойлашган “Миран” меҳмонхонасининг қурилиши давом этаётган эски биносида ёнғин чиқди.
Шунингдек, 20 октябрь куни соат 16:54 да Шайхонтоҳур туманидаги “Билдириш” тор кўчасида жойлашган хонадонларда ёнғин содир бўлди.
Бундан ташқари, Олмазор тумани “Чинобод” МФЙ, Сағбон 30-берк кўчасида жойлашган 5-уйдаги хонадонларнинг бирида 31 октябрь куни соат 02:13 да ёнғин содир бўлди.
20 ноябрь куни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани, “Лашкарбоши” МФЙ Ниёзбек йўли кўчасида жойлашган умумий овқатланиш жойининг дудбуронида ёнғин содир бўлди.
31 декабрь куни Чилонзор туманидаги овқат тайёрлаш жойида ёнғин содир бўлган эди.








