Daryo

Олмалиқдаги колонияда 21 ёшли маҳкум вафот этди

Ҳолат омбудсман томонидан назоратга олинди

1 дақиқа ўқиш20 558 кўришлар0 изоҳ0

ИИВ Жазони ижро этиш департаментининг Олмалиқдаги 14-сонли колониясидан 15 февраль куни 21 яшар маҳкум — Муҳаммадқодир Пўлатовнинг жасади чиқди. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари бўйича “Эзгулик” жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов Facebookда маълум қилди.

Фото: Instagram / Муҳаммадқодир Пўлатов

Маҳкумнинг Фарғона шаҳрида яшовчи онаси Нигора Қамбарованинг айтишича, у ўғли билан шу йилнинг 26—28 январь кунлари узоқ муддатли учрашувларда бўлган. Аёлнинг билдиришича, ўғли спортнинг ушбу йўналишида халқаро турнирлар ғолиби, болалигидан мазкур спорт тури билан шуғулланган. Бирор марта соғлиғидан шикоят қилмаган, унда бирор ёндош касалликлар кузатилмаган. Безориликда айбланиб, 3 йилга қамалган ёлғиз ўғли шу йил августида манзил колонияга чиқиши керак бўлган.

Аммо колония маъмуриятининг таъкидлашича, 14 февраль куни Муҳаммадқодирда миокард инфаркти ва панкреатитнинг оғир формаси кузатилиши оқибатида вафот этган. Унинг онаси фарзандининг баданида қийноқ излари мавжудлиги, электрошокер изига ўхшаш чизиқлар борлигини айтмоқда.

“Бизда шубҳа туғдирган ҳозирча ягона жиҳат колония маъмуриятининг маҳкумнинг оғир аҳволда шифохонага ётқизилгани ҳақида унинг яқинларига хабар бермаганлигидир”, деб ёзди Абдураҳмон Ташанов.

Мазкур ҳолат Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан назоратга олиниб, ҳолатга доир маълумотлар ўрганилмоқда.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар