Daryo

Ўзбекистон президенти Малайзияга жўнаб кетди

Куала-Лумпурда олий даражадаги музокаралар, қатор ишбилармонлик ва маданий тадбирлар бўлиб ўтади

1 дақиқа ўқиш6 156 кўришлар0 изоҳ0

Шавкат Мирзиёев Малайзия бош вазири Анвар Иброҳимнинг таклифига биноан 4 февраль куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ташриф дастурига мувофиқ, Куала-Лумпур шаҳрида олий даражадаги музокаралар, қатор ишбилармонлик ва маданий тадбирлар бўлиб ўтади. Бош вазир Анвар Иброҳим билан икки томонлама музокаралар, Малайзиянинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар, қўшма бизнес форуми ва бошқа тадбирларда кўзда тутилган.

Бўлажак олий даражадаги музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон—Малайзия дўстлик муносабатларини янада ривожлантириш ҳамда амалий ҳамкорликни, шу жумладан, савдо, инвестициялар, инновациялар, технологик кооперация, нефть-кимё, электроника, “яшил” энергетика, “ақлли” қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа кўплаб устувор йўналишларда кенгайтириш масалалари ўрин олган. Маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Етакчилар халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатларини ҳам кўриб чиқади.

Саммит якунида икки давлат ўртасидаги кенг кўламли шерикликни янада ривожлантиришга қаратилган қўшма баёнот ва салмоқли битимлар тўплами қабул қилиниши режалаштирилган.

Малайзия бош вазири 2024 йил 17—19 май кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлганди. Ўзбекистон президенти олий даражадаги ушбу ташриф сўнгги 16 йилда илк бор ўтказилаётганини, икки томонлама муносабатлар тарихида янги давр очаётганини таъкидлаганди. Музокараларда Ўзбекистон билан Малайзия ўртасидаги дўстлик ва кўп қиррали шериклик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилиб, унда савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида амалий ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилганди.

29 май куни Путражая шаҳрида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилиши самарали ўтказилди. Ўзбекистон—Малайзия ишбилармонлар кенгаши тузилди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар