Daryo

Келгуси ҳафтада Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

Унга кўра, келгуси ҳафтада ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди

1 дақиқа ўқиш93 412 кўришлар0 изоҳ0

“Ўзгидромет” 3-5 февраль кунлари Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Унга кўра, келгуси ҳафтада юртимизда ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

Фото: “Дарё”

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти

Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 3-4 февралда 3-8 даража илиқ, 5 февралда 5-10 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари

Ҳарорат 3-4 февралда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ, 5 февралда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади. Навоий вилоятининг шимолида ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3-4 февралда 3-8 даража илиқ, 5 февралда 5-10 даража илиқ бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. 

Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари

Ҳарорат 3-4 февралда кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 6-11даража илиқ, 5 февралда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳарорат 3-4 февралда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ, 5 февралда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари

Ҳарорат 3 февралда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 4-9 даража илиқ, 4 февралда кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 6-11даража илиқ, 5 февралда кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. 

Республиканинг тоғли ҳудудлари

Ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Тошкентданман. Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетини тамомлаганман. 20 йилдан бери журналистика соҳасидаман. “Дарё”да 2022 йилдан бери ишлайман. Ҳозирда Таҳлил ва таржима бўлми бошлиғиман. Ёқтирган киноим: "Баламут". Китоблардан эса Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асари ёқади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар