Daryo

Фарғонада Damas бошқарган вояга етмаган бола BYD билан тўқнашиб, вафот этди

BYD’ни ЙПХ ходими жарима майдонига олиб кетаётган бўлган

1 дақиқа ўқиш35 404 кўришлар0 изоҳ1

Фарғона вилояти Олтиариқ туманида Damas ва BYD Song EV тўқнашиши оқибатида вояга етмаган бола вафот этди. ЙТҲ видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Фото: Telegram

Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг маълум қилишича, 30 январь куни ўтказилаётган рейд тадбири давомида, 2004 йилда туғилган фуқаро М.Ғ. амакиси Ё.Ғ.га тегишли BYD Song EV русумли автомобилини тегишли ҳужжатларсиз бошқаргани учун маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ЙПХ инспектори, сафдор Р.Қ. томонидан жарима майдончасига олиб кетилаётганда, 2007 йилда туғилган вояга етмаган Х.Н. устози А.С.га тегишли (устози А.С. вояга етмаган Х.Н.нинг ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқлигини била туриб, автомобилни унга берган) Damas автомобилини ҳайдовчилик гувоҳномасиз бошқариб, “Қапчуғай” маҳалласида иккинчи даражали йўлдан асосий йўлга чиқиб юбориши натижасида ЙТҲ содир бўлган.

Оқибатда Damas бошқарган бола Х.Н. тан жароҳати олиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган.

Видеода Damas қоидани қўпол тарзда бузиб йўлга чиққанини, шунингдек ЙПХ ходими бошқарувидаги BYD эса 84 км/соат тезликда келиб урилганини кўриш мумкин. Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, аҳоли пунктларида транспорт воситаларининг тезлиги соатига 70 километрдан ошмаслиги лозим. 

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан аввал Жиззахда автобус йўл тозалайдиган махсус транспорт воситасига бориб урилгани, Тошкентда учта автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлгани, Андижонда катта тезликда ҳаракатланган Spark дарахтга бориб урилгани, Самарқандда “Жигули” ЙТҲга учраши оқибатида икки киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди. 

Ўзбекистонда 2024 йилда 9364 та йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлган. Бунинг оқибатида 2203 киши вафот этган, 8901 нафари тан жароҳати олган.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар