Daryo

Ўзбекистон ва Туркманистон ТИВ ўртасида икки муҳим ҳужжат имзоланди

Бахтиёр Саидов Рашид Мередов билан ҳамкорликнинг барча йўналишларини муҳокама қилди

1 дақиқа ўқиш30 442 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов 27 январь куни бўлиб ўтган музокаралар якунида иккита муҳим ҳужжатни имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг саҳифасида хабар берди.

Фото: Telegram / Бахтиёр Саидов

Булар:

  • 2025—2026 йилларга мўлжалланган қўшма ҳамкорлик дастури;
  • Шартномавий-ҳуқуқий базани инвентаризация қилиш ва такомиллаштириш тўғрисида протокол.

Бундан ташқари, халқаро ташкилотларда бир-бирларининг номзодларини қўллаб-қувватлаш тўғрисида ноталар алмашди.

Фото: Telegram / Бахтиёр Саидов
“Икки қардош халқларимиз ўртасидаги стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш кун тартибимиздаги энг устувор йўналишдир. Ўзбекистон ва Туркманистон раҳбарлари икки томонлама муносабатларимизнинг ижобий йўналишининг доимийлигини таъминлашда мустаҳкам ва узоқ муддатли пойдевор яратдилар”, деб ёзди Бахтиёр Саидов.
Фото: Telegram / Бахтиёр Саидов

Унинг билдиришича, муҳокамалар давомида ҳамкорликнинг ҳеч бир жиҳатини эътибордан четда қолдирмаган ҳолда барча йўналишлар қамраб олинди. 2025 йил кун тартиби барча даражалар ва соҳаларда режалаштирилган қатор интенсив алмашинувларга бой.

Рашид Мередов шу куни Шавкат Мирзиёев қабулида ҳам бўлди. Суҳбат давомида Ўзбекистон—Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги кўп қиррали шерикликнинг янги кенг қамровли кун тартибини шакллантириш, бўлажак олий даражадаги ташрифлар, минтақа давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви ва “Марказий Осиё плюс” форматидаги саммитларга тайёргарлик кўришга алоҳида эътибор қаратилди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар