Daryo

Тожикистон президенти мудофаа вазирини ўзгартирди 

Шерали Мирзо салкам 12 йилдан буён мазкур лавозимни эгаллаб келаётганди

1 дақиқа ўқиш19 848 кўришлар0 изоҳ1

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 23 январь куни Шерали Мирзони мудофаа вазири лавозимидан озод қилди. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.

Раҳмон собиқ мудофаа вазирини Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги Давлат сирларини ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Вазирликни эса Эмомали Собирзода бошқаради. У бунгача мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Бобожон Саидзода эса мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари, Тожикистон Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи этиб тайинланди.

Ҳабибулло Воҳидзода мамлакат бош прокурори лавозимига таклиф этилди: ҳозирда у бош прокурор ўринбосари — Тожикистон бош ҳарбий прокурори лавозимини эгаллаб турибди.

Шерали Мирзо 1967 йил 24 майда Хатлон вилоятида туғилган. Пермь ҳарбий олий ўқув юртининг битирувчиси, 1994 йилдан бошлаб Тожикистон Қуролли кучларида хизмат қилмоқда.

Фото: Шерали Мирзо
  • 1995-1997 йилларда Тожикистон қуруқликдаги қўшинлари ўқчи бригадаси командири,
  • 1997-2002 йилларда Тожикистон Қуролли кучлари тез ёрдам бригадаси командири.
  • 2002-2004 йилларда Фрунзе номидаги ҳарбий академиянинг курсант.

2005—2006 йилларда Тожикистон мудофаа вазирининг ўринбосари — мамлакат Қуролли кучлари қуруқликдаги кучлари қўмондони бўлган. 2006 йил 5 декабрда Тожикистон Давлат хавфсизлик қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Тожикистон Давлат хавфсизлик қўмитасининг чегара қўшинлари қўмондони этиб тайинланган.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар