Daryo

Қаршида вақтинча сақлаш ҳибсхонаси фаолияти тўхтатилди

1 нафар ходим лавозимидан озод этилди ва 9 нафарига интизомий чора кўрилди

1 дақиқа ўқиш6 616 кўришлар0 изоҳ0

Қарши туман ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонаси фаолияти тўхтатилди. Бу ҳақда Омбудсман матбуот хизмати хабар берди. 

Фото: Омбудсман матбуот хизмати

Маълум қилинишича, ҳибсхонада сақланаётган шахслар капитал таъмирланган Касби туман ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонасига кўчирилди.

Омбудсман тақдимномасида билдирилган камчиликларни ўз вақтида бартараф этмаган ходимларга нисбатан хизмат текширувлари ўтказилиб, 1 нафар ходим лавозимидан озод этилди ва 9 нафар ходимнинг хатти-ҳаракатлари интизомий кенгашлар томонидан кўриб чиқилди.

Маълумот учун, Омбудсман ҳамда унинг ҳузуридаги жамоатчилик гуруҳлари томонидан 2024 йили Қашқадарё вилоятида жойлашган вақтинча сақлаш ва тергов ҳибсхоналари, жазони ижро этиш муассасалари ҳамда махсус қабулхоналарга мониторинг ташрифлари амалга оширилган бўлиб, унда бир қатор камчиликлар аниқланган эди. 

Хусусан, Қарши шаҳар ИИО фаолиятини мувофиқлаштирувчи бошқармаси, Қарши ва Косон туманлари ички ишлар бўлимларининг вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида шахсларни сақлаш шароитлари белгиланган меъёрий талабларга жавоб бермаслиги кузатилганди. Камераларнинг таъмирталаб ҳолатга келиб қолганлиги, шу билан бирга табиий ва сунъий ёруғлик тизими, санитария-гигиена ҳолати, ҳаво алмаштириш тизими талаб даражасида эмаслиги каби қатор камчиликлар қайд этилди.

Ушбу камчиликларни бартараф этиш бўйича Омбудсман томонидан ИИВга тақдимнома киритилган. 

Ҳозирда вақтинча сақлаш ҳибсхоналаридаги камераларни кўзга зиён етказмайдиган ҳолда ўқиш ёки ёзиш учун етарли табиий ва сунъий ёруғлик билан таъминлаш, иситиш ҳамда бошқа тегишли чоралар кўрилмоқда.

“Вазирлик томонидан вақтинча сақлаш ҳибсхоналари шароитларини яхшилаш бўйича амалий ишлар давом эттирилмоқда. Камералар ва ювиниш хоналарини керакли жиҳозлар билан таъминлаш ва санитария талабларига мувофиқлаштириш ишлари давом этмоқда”, дея қўшимча қилинади хабарда.

<p> </p> <div id="mttContainer" aria-expanded="false"></div>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Николас Мадуронинг АҚШдаги ҳибсхонадан илк суратлари эълон қилинди

Николас Мадуронинг АҚШдаги ҳибсхонадан илк суратлари эълон қилинди

31-Август, 10:55

Сабоқ бўлиши учун давлат хизматчилари қамоқхоналарга олиб борилади — Антикоррупсия агентлиги

Сабоқ бўлиши учун давлат хизматчилари қамоқхоналарга олиб борилади — Антикоррупсия агентлиги

16-Июн, 20:58

Бухорода тергов ҳибсхонасининг айрим ходимларига нисбатан текширув бошланди

Бухорода тергов ҳибсхонасининг айрим ходимларига нисбатан текширув бошланди

9-Июн, 23:18

“Ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахсларни қийноққа солган тўрт нафар ходимга жиноят иши қўзғатилган” — омбудсман

“Ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахсларни қийноққа солган тўрт нафар ходимга жиноят иши қўзғатилган” — омбудсман

8-Апрел, 20:03

“Гумонланувчини йиғилишга олиб бориб, бошқаларга ибрат бўлсин деб кўрсатиш Конституцияга зид”. Адвокат Абдуллаев — Каттақўрғон воқеаси ҳақида

“Гумонланувчини йиғилишга олиб бориб, бошқаларга ибрат бўлсин деб кўрсатиш Конституцияга зид”. Адвокат Абдуллаев — Каттақўрғон воқеаси ҳақида

24-Феврал, 21:32

Навоийдаги қамоқхонада маҳбус вафот этгани рад этилди

Навоийдаги қамоқхонада маҳбус вафот этгани рад этилди

26-Ноябр 2025, 17:15

Тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахсларга дам олиш кунлари ва байрамларда кўпроқ сайр қилиш ҳуқуқи берилиши мумкин

Тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахсларга дам олиш кунлари ва байрамларда кўпроқ сайр қилиш ҳуқуқи берилиши мумкин

19-Ноябр 2025, 10:10

Тошкентдаги 1-сонли тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахслар сони белгиланган меъёрдан ошгани аниқланди

Тошкентдаги 1-сонли тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахслар сони белгиланган меъёрдан ошгани аниқланди

21-Июн 2025, 22:10