Daryo

Шавкат Мирзиёев авиаҳалокат муносабати билан Алиев ва Путинга ҳамдардлик йўллади

Azerbaijan Airlines йўловчи самолёти қулаши оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлганди

1 дақиқа ўқиш17 944 кўришлар6 изоҳ0

Шавкат Мирзиёев самолёт ҳалокатга учрагани муносабати билан Озарбайжон ва Россия президентларига ҳамдардлик йўллади.

Фото: Tengrinews

Қозоғистоннинг Ақтау шаҳри яқинида Azerbaijan Airlines йўловчи самолёти ҳалокатга учрагани оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлганди. Президент матбуот хизматининг билдиришича, давлат раҳбари барча жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишларини тилади.

Қозоғистондаги авиаҳалокатга оид сўнгги маълумотлар

Бокудан Грознийга учаётган Embraer 190 йўловчи самолёти 25 декабрь куни Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида қулаб тушди. Самолёт Azerbaijan Airlines авиакомпаниясига тегишли бўлиб, бортида 69 киши, жумладан, 5 нафар экипаж аъзоси бўлган. 

Грозний аэропорти матбуот хизматига кўра, Бокудан учган самолёт Грознийдаги туман туфайли Махачқалъага, кейин эса Ақтауга йўналтирилган. Самолёт ҳалокатга учрашига қушлар галаси билан тўқнашув сабаб бўлган бўлиши мумкин. Гувоҳлар қулаган самолёт бортида кислород баллони портлаб кетгани, одамлар ҳушини йўқота бошлаганини айтмоқда.

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев авиафожиа муносабати билан Россиядаги МДҲ саммитига қатнашмай Бокуга қайтган. У ҳам қурбонларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, авиаҳалокатдан омон қолганларнинг 10 нафари Россия, 14 нафари Озарбайжон, 2 нафари Қирғизистон фуқароларидир, 3 нафарининг фуқаролиги аниқланмаган.

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев самолёт ҳалокатини текшириш бўйича комиссия тузишни буюрди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар