Daryo

Самарқандда 8-синф ўқувчисини урган директор ўринбосари ҳайфсан олди

Ҳолат юзасидан болага нисбатан тан-жароҳати бўйича судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган

1 дақиқа ўқиш8 414 кўришлар0 изоҳ0

Ижтимоий тармоқларда Нарпайда мактаб директорининг ўринбосари ўқувчини калтаклагани ҳақида видеолар тарқалди. Ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилди.

Аниқланишича, ушбу ҳолат 20 ноябрь куни Нарпай тумани 6-сонли мактабда содир бўлган. 

8-синф ўқувчиси А.Х (2010 йилда туғилган ўғил бола) дарс вақтида ўқув қуроллари қолиб кетганлиги ва уларни олиб келиш мақсадида ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Ш.М (1991 йилда туғилган, аёл) дан рухсат сўраган. 

Ўқитувчи рухсат бермаганлиги сабабли ўзаро жанжал юзага келиб, Ш.М. вояга етмаган А.Х. ни уришиб, уни юз қисмига урган ва синфдан чиқариб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан А.Х га нисбатан тан-жароҳати бўйича судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Ўз касбий вазифасига зид бундай ҳаракати учун ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари М.Ш га ММТБ томонидан ҳайфсан интизомий жазоси қўлланилди.

Бундан аввал Қашқадарёдаги мактабда ўқитувчи ва ўқувчи ёқалашгани акс этган видео тарқалганди. 

Шунингдек, Тошкентда жойлашган Саъди Сирожиддинов номидаги академик лицейда ўқитувчи ўқувчининг юзига аёвсиз урганди.

<p> </p> <div id="mttContainer" aria-expanded="false"></div>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар