Daryo

Мамлакатда “йод танқислиги пандемияси” давом этмоқда — Сенат

94 та ош тузи ишлаб чиқарувчи, сотувчи ва ундан фойдаланувчи корхонанинг бор-йўғи 24 тасида лабораториялар бор. Атиги 72 тасида дозаторлар ўрнатилган, уларнинг айримлари мутлақо талабга жавоб бермайди

1 дақиқа ўқиш7 616 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистондаги 94 та ош тузи ишлаб чиқарувчи, сотувчи ва ундан фойдаланувчи корхонанинг бор-йўғи 24 тасида лабораториялар бор. Бу ҳақда 29 ноябрь куни Сенатда ўтказилган қўмиталарнинг қўшма мажлисида маълум қилинди.

Фото: Сенат

Унда мазкур қўмиталар ҳамкорлигида ўтказилган “Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисида”ги қонуннинг йодланган туз ва йодланган озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда қайта ишлашда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан стандартларнинг мажбурий талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширишга оид қисми ижросини ўрганиш натижалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон йод танқислиги бўйича оғир ҳудуд бўлиб қолмоқда. Масалан, 2023 йилда йод танқислиги касаллиги Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Жиззах, Бухоро вилоятларида мамлакат кўрсаткичларига нисбатан баланд бўлган. Шунингдек, болалар ва ўсмирлар орасида ҳам йод етишмовчилиги юқори. Ушбу кўрсаткичлар “йод танқислиги пандемияси” давом этаётганини англатади.

Маълум бўлишича, 94 та ош тузи ишлаб чиқарувчи, сотувчи ва ундан фойдаланувчи корхонанинг бор-йўғи 24 тасида лабораториялар бор. Фақатгина 72 тасида дозаторлар ўрнатилган. Аммо ўрнатилган айрим дозаторлар мутлақо талабга жавоб бермайди.

Ўрганишлар давомида Сирдарё вилоятида ҳеч қандай ҳужжатсиз тузни қайта ишлаш, сақлаш, қадоқлаш ва ташиш фаолияти билан ноқонуний шуғулланиб келаётган 4 та корхона аниқланган.

Ушбу корхоналарда тузни йодлаш дозаторлари мавжуд эмас. Омборларда маҳсулотларни сақлаш қоидаларига амал қилинмаган, қайта ишлаб чиқариш учун келтирилган бирламчи тузларнинг тегишли ҳужжатлари, хусусан, сертификатлари мавжуд эмас. Туз белгиланган талабга жавоб бермайдиган пакетларга қадоқланмоқда. Маҳсулот ишлаб чиқарилган саналар кўрсатилмаган ҳолда сотувга чиқарилмоқда. Айрим ҳолларда қадоқларга йодланган ош тузи деб, аслида, йодланмаган техник туз солинаётгани аниқланган.

Айрим тадбиркорлар тегишли қонунчилик ҳужжатларида белгиланган имтиёзларни суиистеъмол қилиб, аҳолининг соғлиғи учун зарарли бўлган маҳсулотларни сотишни давом эттирмоқда.

Мажлис якунлари бўйича қўмиталарнинг таклифлар акс этган қўшма қарори қабул қилинган.

Oʻzbekistondanman. Milliy universitetning jurnalistika fakultetida toʻrt yil amallab yurganman. Jurnalist boʻlish uchun diplom shart emas. “Daryo”da 2019-yildan beri xabar yozishga harakat qilaman. Sharof Boshbekovning “Yuzsiz” filmi qayta koʻrishga arziydi. Ulugʻbek Hamdamning “Badiiy tafakkur tadriji” kitobi soʻz haqidagi fikrlarimni parchalab tashlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Никоҳ ёшига етмаганларга фақатгина иккита узрли сабаб билан оила қуришга рухсат берилади

Никоҳ ёшига етмаганларга фақатгина иккита узрли сабаб билан оила қуришга рухсат берилади

11-Сентабр, 13:44

“Барча оммавий ахборот воситалари янгиланган алифбода иш юритиши қатъий белгиланади” — Нодир Жонузоқ

“Барча оммавий ахборот воситалари янгиланган алифбода иш юритиши қатъий белгиланади” — Нодир Жонузоқ

10-Сентабр, 13:05

Ўзбекистонда шовқиннинг зарарли таъсири учун компенсация тўланади

Ўзбекистонда шовқиннинг зарарли таъсири учун компенсация тўланади

14-Июн, 09:23

“Тадбиркорлар жаримани тўлаш арзонга тушади деган фикрда”. Сенатор экологияга зарар етказаётганлар ҳақида

“Тадбиркорлар жаримани тўлаш арзонга тушади деган фикрда”. Сенатор экологияга зарар етказаётганлар ҳақида

7-Апрел, 17:33

Суд биносида тартибни бузганлик учун маъмурий чора белгилаш тўғрисидаги қонун рад қилинди

Суд биносида тартибни бузганлик учун маъмурий чора белгилаш тўғрисидаги қонун рад қилинди

6-Феврал, 17:53

Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида жиноятчиларни ушлаб беришга оид қонун маъқулланди

Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида жиноятчиларни ушлаб беришга оид қонун маъқулланди

6-Феврал, 14:50

Ўзбекистонда энди ҳоким лавозимига номзодлар коррупцияга қарши шахсий режа тақдим этади

Ўзбекистонда энди ҳоким лавозимига номзодлар коррупцияга қарши шахсий режа тақдим этади

5-Феврал, 18:07

Ўзбекистонда портатив лазерли нур тарқаткичлардан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарлик белгиланиши мумкин

Ўзбекистонда портатив лазерли нур тарқаткичлардан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарлик белгиланиши мумкин

18-Декабр 2025, 21:50