Daryo

Бухородаги учта туман ва битта шаҳарда ҳоким ўзгарди

Президент 29 ноябрь куни Бухоро вилоятини ривожлантириш бўйича танқидий йиғилиш ўтказган эди

1 дақиқа ўқиш27 499 кўришлар0 изоҳ0

Бухоро вилоятининг Пешку, Вобкент, Қоровулбозор туманлари ҳамда Когон шаҳрида ҳокимлар ўзгарди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Халқ депутатлари Пешку тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда вилоят ҳокими Ботир Зарипов танқидий-таҳлилий нутқ сўзлаган.

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Ваҳоб Қаҳҳоров Пешку тумани ҳокими лавозимидан озод этилди. 2021 йилдан бери Когон шаҳар ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Ҳаёт Давлатов туман ҳокими этиб тайинланди.

Шунингдек, Вобкент тумани ҳокими вазифасида 2021 йилдан бери ишлаб келаётган Фарҳод Умаров соғлиги ёмонлашганлиги муносабати билан ўз аризасига биноан эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. 

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Қоровулбозор тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Акмал Остонов туман ҳокими этиб тайинланди.

Шу билан бирга, Ҳаёт Давлатов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Когон шаҳар ҳокими лавозимидан озод қилинди. 

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Миршакар Тўрабоев шаҳар ҳокими этиб тайинланди.

Акмал Остонов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Қоровулбозор тумани ҳокими лавозимидан озод қилинди. 

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

2021 йилдан бери вилоят ҳокимлиги бошқарув аппарати ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари лавозимида ишлаб келаётган Ўткир Ҳамроев туман ҳокими этиб тайинланди.

29 ноябрь куни президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятида қўшимча имкониятларни юзага чиқариш, инвестиция ва иш ўринларини кўпайтириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказган эди. Унда Бухорода ҳокимлар, уларнинг ўринбосарлари ва сектор раҳбарлари 6 ой фавқулодда иш тартибига ўтиши белгиланганди.

<p> </p> <div id="mttContainer" aria-expanded="false"></div>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар