Daryo

Хоразмда ўқувчининг онаси ва ўқитувчи ёқалашди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

1 дақиқа ўқиш48 654 кўришлар0 изоҳ0

Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Хонқа туманидаги мактабларнинг бирида ўқувчининг онаси ва ўқитувчи ўзаро жанжаллашгани акс этган видео тарқалди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Фото: Видеодан кадр

Қайд этилишича, 15 октябрь куни Хоразм вилоятининг Хонқа туманидаги 36-сон умумий ўрта таълим мактабида ўқувчининг онаси С.Р. ва ўқитувчи Г.Р. (аёл) ўртасида зиддият келиб чиқиб, уришиб кетган.

Ҳолат юзасидан ички ишлар органи томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, фуқаро С.Р.га Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 41 (туҳмат) ва 52 (енгил тан жароҳати етказиш) моддалари 2-қисми, Г.Р.га нисбатан МЖтКнинг 52-моддаси 1-қисми билан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш қўзғатилиб, тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун судга юборилган.

Мазкур қарор прокуратура томонидан назорат тартибида ўрганилиб, асоссиз бўлгани сабабли бекор қилинган ва 18 ноябрь куни фуқаро С.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “а” банди (безорилик, баданга ўртача оғир шикаст етказиб) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши тергов ҳаракатларини ўтказиш учун ички ишлар органига юборилган. Жиноят иши тергови Хоразм вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар