Daryo

Тошкент вилоятида автобус ва Cobalt тўқнашиб, ёниб кетди

ЙТҲ юзасидан расмий маълумот берилди

1 дақиқа ўқиш28 184 кўришлар0 изоҳ0

Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида Isuzu автобуси ва Cobalt тўқнашиб, ёниб кетди. Ҳолат акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Фото: Видеодан кадрлар

Вилоят ЙҲХБ матбуот хизматининг маълум қилишича, воқеа 4 ноябрь куни соат тахминан 07:00 ларда Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган Д 017 Олмалиқ—Тошкент автомобиль йўлининг 27-километрида содир бўлган.

Ҳайдовчи Д.Б. Cobalt aвтомобилини Олмалиқ—Тошкент йўналишида бошқариб кетаётганида ушбу жойда қайрилиб олиш мумкин бўлган жойдан қайрилиб олаётган ҳайдовчи О.Д. бошқарувидаги Isuzu автобуси билан тўқнашган. Тўқнашувдан сўнг транспорт воситаларида қисқа туташув содир бўлгани сабабли ёнғин келиб чиққан.

Фото: Тошкент вилояти ЙҲХБ
Фото: Тошкент вилояти ФВБ

ЙТҲ натижасида Cobalt ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, туман марказий шифохонасига мурожаат қилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент вилояти ФВБ матбуот хизматининг билдиришича, ҳодиса оқибатида вафот этганлар йўқ. Ёнғин ҳақида соат 07:14 да хабр келиб тушган. Воқеа жойига иккита ёнғин ўчириш экипажи соат 07:30 этиб бориб, ёнғин соат 07:37 да тўлиқ ўчирилган.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар