Daryo

Қашқадарёда ўқитувчи ва ўқувчи ёқалашди

Уларнинг қилмиши судда кўриб чиқилади

1 дақиқа ўқиш55 474 кўришлар0 изоҳ0

Қашқадарёда мактабда дарс пайти ўқувчи ва ўқитувчи ўртасида жанжал келиб чиқди. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлди.

Фото: Видеодан кадр

Болалар омбудсманининг хабар қилишича, 17 октябрь куни Қарши шаҳрида жойлашган 32-сонли ўрта таълим мактабининг алгебра фани ўқитувчиси М.М. (аёл) ва 10-“Б” синф ўқувчиси Э.Ў. (2008 йилда туғилган қиз) ўртасида ўзаро келишмовчилик келиб чиқиб, оғзаки тортишиб қолишган. Шундан сўнг ўқитувчи М.М. ўқувчи Э.Ў.нинг юзига урган, ўқувчи қиз ҳам қўл кўтармоқчи бўлганида биргаликда йиқилиб тушган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилиб, М.М. ва Э.Ў.нинг хатти-ҳаракатларига чора кўриш учун мазкур иш материаллари Маъмурой жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасига (майда безорилик) асосан судга юборилган.

Фото: Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси 

Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳам ҳолатга муносабат билдириб, ҳолат бошқарна ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ўрганилаётганини маълум қилди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар