Daryo

Самарқандда 41 ёшли эркак ўзини юк машина остига ташлади

У руҳий носоғлом бўлган

1 дақиқа ўқиш33 846 кўришлар0 изоҳ0

Ижтимоий тармоқларда фуқаро ўзини фура тагига ташлаб, жонига қасд қилгани айтилган видеолавҳалар тарқалди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати “Дарё”га маълумот берди.

Қайд этилишича, ҳодиса 27 октябрь куни соат 12:30 ларда Пахтачи тумани “Амиробод” маҳалласидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг Самарқанд-Бухоро йўналиши 139-км да содир бўлган.

Хатирчи тумани “Полвонота” маҳалласида яшаган 41 ёшли руҳий касал А.Б. фуқаро Ю.Й. бошқарувида бўлган Ман юк автомашинаси остига ўзини ташлаб, жонига қасд қилган. Ҳодиса оқибатида А.Б. воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан мархум шахсга нисбатан суд тиббий экспертиза тайинланган ва ҳолатга гувоҳ бўлган шахслардан тушунтириш хатлари олинган. 

Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

<p> </p> <div id="mttContainer" aria-expanded="false"></div>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар