Daryo

Хоразмда икки ўсмир қиз 7-қаватдан ўзини ташлаб, жонига қасд қилди

Бош прокуратура ҳолат юзасидан дастлабки маълумотларни очиқлади

1 дақиқа ўқиш49 022 кўришлар0 изоҳ0

Хоразм вилояти Урганч шаҳрида икки ўсмир қиз 7-қаватдан ўзини ташлаб, жонига қасд қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди. 

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, ҳолат 7 июль куни соат 08:15 ларда Урганч шаҳар, Нурли ҳаёт кўчаси, 20-уйда содир бўлган. Етти қаватли уйнинг томидан 2 нафар қиз ўзини пастга ташлаб, вафот этган.

Ўтказилган текширувда ўз жонига қасд қилган қизларнинг 2009 йилда туғилган вояга етмаган Д.С. ҳамда 2010 йилда туғилган вояга етмаган С.Б. экани аниқланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Урганч шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар