Daryo

Сирдарёда 13 яшар бола қариндоши қотилига айланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган

1 дақиқа ўқиш46 902 кўришлар0 изоҳ0

Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида 13 ёшли бола қотилликка қўл урган. У қариндошини пичоқлаган. Бу ҳақда “Дарё” манбаси хабар берди. 

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Маълум бўлишича, тумандаги “Қарапчи” маҳалласида яшовчи 13 ёшли 7-синф ўқувчиси ақли заиф қариндошини сўйиб ташлаган.

Воқеа 2024 йилнинг 18 октябрь куни соат 16:30 да ҳудуддаги дала майдонида содир бўлган. 

Қариндошини ўлдирган бола ИИБга қарашли вояга етмаганларни вақтинчалик сақлаш масканида сақланмоқда. 

Бош прокуратура ахборот хизматининг воқеани “Дарё”га тасдиқлашича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Qashqadaryodanman. 2012-yil O‘zMUning jurnalistika fakultetini tamomlaganman. “Daryo”da 2018-yildan beri ishlayman. Yoqtirgan kino va filmlarim ko‘p, ammo ular orasida “Jigar” bo‘lakcha. Kitoblardan esa Abdulla Qodiriyning “O‘tkan kunlar asari yoqadi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар