Daryo

Шавкат Мирзиёев депутатлар сайловида овоз берди

Давлат раҳбари сайлов участкасига оила аъзолари билан бирга ташриф буюрди

2 дақиқа ўқиш15 777 кўришлар0 изоҳ0

Шавкат Мирзиёев 27 октябрь куни депутатлар сайловида овоз беришда иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Давлат раҳбари Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 59-сайлов участкасига оила аъзолари билан бирга ташриф буюриб, сайловда овоз беришда иштирок этди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Хабарда айтилишича, президент сайлов участкасига келган одамлар билан суҳбатлашди. Ўз юрти ва яшаётган ҳудуди тақдирига дахлдорлигини ҳис қилиб, сайловларда фаол қатнашаётган фуқароларга миннатдорлик билдирди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистонда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловида овоз бериш жараёни 11 минг 28 та сайлов участкаларида соат 08:00 да бошланди ва соат 20:00 гача ўтказилади. 

Марказий сайлов комиссияси берган маълумотга кўра, бу йилги сайловларда Сайлов жараёнини бошқаришнинг автоматлашган тизимидаги Сайловчиларнинг электрон рўйхатига Ўзбекистондаги 19 миллион 944 минг 859 нафар сайловчи киритилган. Бундан ташқари, чет эллардаги сайловчилар 165 минг 631 нафарни ташкил этди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

40 та хорижий давлатдаги Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналарида 57 та сайлов участкалари ташкил этилган. Хориждаги сайлов жараёнларининг дастлабкиси Япония ва Корея Республикасидаги дипломатик ваколатхоналарида Тошкент вақти билан соат 04:00 да бошланди. Овоз бериш жараёнларининг сўнгиси АҚШдаги ваколатхоналарда Тошкент вақти билан 28 октябрь соат 05:00 да якунланади.

Бу йилги сайловлар янгиланган Конституция ва миллий сайлов  қонунчилигига биноан, аралаш сайлов (мажоритар-пропорсионал) тизими асосида ўтказилмоқда. Бу тизим Қонунчилик палатаси депутатларининг 75 тасини бир мандатли сайлов округларидан мажоритар сайлов тизими бўйича, қолган 75 тасини эса партия рўйхати бўйича пропорсионал сайлов тизими орқали сайлаш имконини беради.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

“Менинг танловим — обод Ватаним!” шиори остида ўтаётган сайловларда Ўзбекистонда фаолият юритаётган бешта сиёсий партия ва улар томонидан кўрсатилган номзодлар рақобатга киришган.

Булар:

  • Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси;
  • Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси;
  • Ўзбекистон Экологик партияси;
  • Ўзбекистон Халқ демократик партияси;
  • Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси.
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Ўзбекистон тарихида биринчи марта сиёсий партиялар томонидан барча даражадаги депутатлик ўринларига 100 фоиз номзодлар кўрсатилди. 

Сайловни 800 дан ортиқ хорижий ва халқаро кузатувчилар кузатиб бормоқда.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар