Daryo

Ўзбекистонда 9 ойда қанча иш ҳақи ва нафақа пуллари талон–торож этилгани маълум қилинди

Бундай ҳолатлар ортидан 63 та жиноят иши қўзғатилди

1 дақиқа ўқиш24 586 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистонда 9 ойда иш ҳақи ва нафақа пулларининг 5,2 миллиард сўми талон–торож қилингани аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов 18 октябрь куни ўтказилган брифингда маълум қилди.

Фото: “Дарё” / Муҳсинбек Ибрoҳимбеков

Унга кўра, январь—сентябрь ойлари давомида бундай ҳолатлар ортидан 63 та жиноят иши қўзғатилди.

Аҳоли бандлигини таъминлаш соҳасида аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари бўйича 1 минг 198 нафар шахс интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилди, 61 та жиноят иши қўзғатилди ҳамда 8 минг 573  нафар  шахснинг  бузилган ҳуқуқлари тикланди. 366 нафар ишчи-хизматчиларнинг кечиктирилган 2,4 миллиард сўм иш ҳақи ундириб берилиши таъминланди.

Бевосита прокурорлар ташаббуси билан 631 маротаба бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари ўтказилиб, уларда 9 минг 371 нафар ишсиз фуқаролар ишга жойлаштирилди.

Ўзбекистонда 1 октябрдан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1 155 000 сўм этиб белгиланди. Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 428 минг сўм, ёшга доир энг кам пенсия – 834 минг сўм, ногиронлик пенсиялари, жумладан, иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори эса – 920 минг сўм.

“2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги қонунда жорий йилги иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини, шунингдек, айрим хизматлар турлари бўйича тарифларни ошириш билан боғлиқ харажатлар учун қўшимча 9,5 триллион сўм ажратилиши белгиланган.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар