Daryo

Гулистон ободонлаштириш бошқармасида 1 млрд сўм талон-торож қилинди

Бошқарма масъуллари бир неча кишини ишчи сифатида расмийлаштириб, амалда ишламаган ушбу фуқароларга иш ҳақи ҳисоблаб, пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

1 дақиқа ўқиш4 287 кўришлар0 изоҳ0

Гулистон шаҳар ободонлаштириш бошқармасида 1 миллиард сўм талон-торож қилингани аниқланиб, жиноят иши қўзғатилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Гулистон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси масъул шахслари фуқароларни ишчи сифатида расмийлаштириб, амалда ишламаган ушбу фуқароларга 1 миллиард сўм иш ҳақи ҳисоблаб, ушбу пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб бюджет маблағларини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Август ойининг бошларида Жиззахнинг Шароф Рашидов тумани ва Тошкент вилоятининг Паркент туманида Ободонлаштириш бошқармаси масъуллари асфалтлаш учун ажратилган пулларни талон-торож қилгани ҳақида хабар берилган эди. Шароф Рашидов тумани Ободонлаштириш бошқармаси масъул шахслари харид қилинган 348,7 млн сўмлик 634 тонна асфалтни нақд пулга сотиб юбориб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган. Паркент тумани Ободонлаштириш бошқармаси масъул шахслари эса 540 тонна асфалт етказиб берилгани ҳақида сохта ҳисоб-фактуралар расмийлаштириб, 324 млн сўм бюджет маблағларини талон-торож қилган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар