Daryo

БАА компанияси Ўзбекистонга камёб дори воситаларини етказиб бермоқчи

Биринчи босқичда компаниянинг Ҳиндистондаги ишлаб чиқариш мажмуаларидан етказиб берилади

1 дақиқа ўқиш4 280 кўришлар0 изоҳ0

БААнинг MBS Global Investments компанияси тиббиётда камёб бўлган дори воситаларини Ўзбекистон бозорига етказиб беради, дея хабар берди “Дунё” ахборот агентлиги.

Фото: “Дунё” АА

Ўзбекистон дипломатлари ушбу компания ижрочи директори Ажмал Шарафуддин билан учрашди. БАА вакили Ўзбекистон фармацевтика маҳсулотларни Julphar компанияси билан биргаликда етказиб беришга қизиқиш билдирилди.

“Биринчи босқичда тиббиётда камёб бўлган дори воситалари Ўзбекистон бозорига компаниянинг Ҳиндистондаги ишлаб чиқариш мажмуаларидан етказиб берилади. Иккинчи босқичда эса уларни Ўзбекистонда ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа амалга оширилади”, дейилади хабарда.

Шунингдек, компания инфратузилма соҳасида Жаҳон банки билан амалга оширилаётган Тошкент—Андижон пулли йўлини қуриш лойиҳасида иштирок этишга таклиф этилди.

Музокаралар якунида юқорида муҳокама қилинган лойиҳалар ҳамда Ўзбекистонда қабул қилинган хусусийлаштириш дастури билан батафсил танишиш мақсадида ноябрь ойида мазкур компания вакилларининг Ўзбекистонга сафарини амалга оширишга келишилди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар