Daryo

Адлия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигини огоҳлантирди

Дори воситалари ноқонуний давлат рўйхатига олингани аниқланган

1 дақиқа ўқиш55 468 кўришлар0 изоҳ0

Адлия вазирлиги дори воситалари ноқонуний давлат рўйхатига олингани сабабли Соғлиқни сақлаш вазирлигини огоҳлантирди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Интеллектуал мулк департаменти хабар берди.

Фото: “Дарё” / Муҳсинбек Иброҳимбеков

Қонунчилик ҳужжатлари талабларига кўра дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни давлат рўйхатидан ўтказилишида интеллектуал мулк ҳуқуқларига қатъий риоя этилиши керак. Бироқ Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида 2023 йилда 21 та ҳолатда, 2024 йилнинг ўтган даврида 16 та ҳолатда дори воситалари ноқонуний давлат рўйхатига олингани аниқланган.

Жумладан, истеъмолчиларга яхши таниш бўлган “Магне B6”, “Имудон”, “Смекта”, “Дуспаталин”, “Элевит” каби товар белгилари остида ишлаб чиқариладиган дори воситаларининг контрафакт нусхалари “Магне B6”, “Nest Imudon”, “Smecta”, “Grand Imudon”, “Меr Dusрatanim”, “Элемалвит” кўринишида турли фармацевтика корхоналари номига ноқонуний давлат рўйхатидан ўтказилган.

Шу сабабли Соғлиқни сақлаш вазирлигига огоҳнома киритилиб, дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни давлат рўйхатдан ўтказилишида қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилишини олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўриш лозимлиги, бундай ҳолатлар такроран содир этилганда қонунчиликда белгиланган жазо чоралари қўлланилиши ҳақида огоҳлантирилди.

“Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги қонунга асосан дори воситаларини, тиббий буюмларни ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилади ҳамда қалбакилаштирилган ва Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини ишлаб чиқариш тақиқланади.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар