Daryo

Шавкат Мирзиёев МДҲ саммитида иштирок этди 

2025 йил баҳорида Тошкентда “Иннопром” халқаро саноат кўргазмаси доирасида МДҲ Иқтисодий кенгаши йиғилиши ва Инновацион ривожланиш форумини ўтказиш таклиф этилди

2 дақиқа ўқиш13 256 кўришлар0 изоҳ0

Президент Шавкат Мирзиёев 8 октябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин раислигида ўтган саммитда Озарбайжон Республикаси президенти Илҳом Алиев, Беларусь Республикаси президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон Республикаси президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон Республикаси президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян, шунингдек, МДҲ бош котиби Сергей Лебедев қатнашди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Кун тартибига мувофиқ, кўп қиррали муносабатларнинг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди, МДҲ доирасидаги амалий ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Давлат раҳбари ўз нутқида Россиянинг Ҳамдўстликда раислиги даврида кўп томонлама ҳамкорлик барча йўналишларда ривожланганини юқори баҳолади.

Фото: Президент матбуот хизмати

МДҲ мамлакатларининг хавфсизлиги ва барқарор ривожланишини таъминлаш билан боғлиқ вазиятга алоҳида эътибор қаратилди.

МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари ва ваколатли идораларининг тизимли ҳамкорлигини йўлга қўйиш, бугунги таҳдидларга қарши курашиш усулларини такомиллаштириш, киберхавфсизликни таъминлаш соҳасида келишилган чоралар ҳамда дастурий ҳужжатларни қабул қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ҳамкорликнинг иқтисодий йўналишида биргаликдаги фаолиятни кучайтириш муҳим вазифа экани қайд этилди.

Ўзбекистоннинг МДҲ мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми йил бошидан буён 16 фоизга ошган. Муваффақиятли саноат кооперациясига кўплаб мисоллар мавжуд.

Фото: Президент матбуот хизмати

МДҲ тармоқ кенгашлари ва қўмиталари фаолиятини фаоллаштириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Келгуси йил баҳорида Тошкент шаҳрида “Иннопром” халқаро саноат кўргазмаси доирасида МДҲ Иқтисодий кенгаши йиғилиши ва Инновацион ривожланиш форумини ўтказиш таклиф этилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Яқинда бўлиб ўтган МДҲ мамлакатлари етакчи таҳлилий марказларининг Тошкент конференцияси натижаларини ҳисобга олган ҳолда, узоқ муддатли шерикликнинг янги йўналишларини қўллаб-қувватлаш муҳимлиги таъкидланди.

Хусусан, интернет технологиялари ва “катта маълумотлар” индустриясини ривожлантириш, рақамли ечимларни жадал жорий этиш, креатив иқтисодиёт, яшил энергетика ва ядро технологиялари, иқлим муаммолари ва бошқалар шулар жумласидан.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шу муносабат билан МДҲ мамлакатлари экспертлари ва таҳлилчиларининг учрашувларини мунтазам ўтказиш ҳамда навбатдаги конференцияни Самарқанд шаҳрида сунъий интеллектни ривожлантириш масалаларига бағишлаб ўтказиш таклиф этилди.

Гуманитар алмашинувларни кенгайтириш мақсадида Ҳамдўстлик давлатлари маданияти кунларини ўтказиш таклиф қилинди. Шу билан бирга, соғлиқни сақлаш, таълим, санъат, кино, туризм ва спорт соҳаларида қўшма тадбирлар дастурини ҳар йили тайёрлаш зарурлиги таъкидланди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Самарқанд ва Тошкентни тегишлича Ҳамдўстликнинг маданий пойтахти ва ёшлар пойтахти деб эълон қилиниши доирасидаги лойиҳалар амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда шахмат ва футбол бўйича ёшлар жамоалари ўртасида МДҲ очиқ кубоги мусобақалари ўтказилади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Якунда Ўзбекистон президенти Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонни 2025 йилда ташкилотга раисликни қабул қилгани билан табриклади.

Саммит якунида МДҲ доирасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишлари бўйича бир қатор битим ва қарорлар қабул қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати

<p> </p> <div id="mttContainer" aria-expanded="false"></div>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Шавкат Мирзиёевнинг Москвага амалий ташрифи якунланди 

Шавкат Мирзиёевнинг Москвага амалий ташрифи якунланди 

9-Октабр 2024, 04:01

Президент Киберхавфсизлик ва рақамли инфратузилмани ҳимоя қилиш бўйича Туркий альянс тузишни таклиф қилди

Президент Киберхавфсизлик ва рақамли инфратузилмани ҳимоя қилиш бўйича Туркий альянс тузишни таклиф қилди

15-Май, 19:10

Ўзбекистон президенти 2025-йилда Ерни 4 марта айланиб чиқишга тенг масофани самолётда босиб ўтди

Ўзбекистон президенти 2025-йилда Ерни 4 марта айланиб чиқишга тенг масофани самолётда босиб ўтди

1-Январ, 22:01

Шавкат Мирзиёев 3-4 ноябрь кунлари амалий ташриф билан Қатарга боради

Шавкат Мирзиёев 3-4 ноябрь кунлари амалий ташриф билан Қатарга боради

2-Ноябр 2025, 20:27

“Афғонистонда сақланиб қолаётган мураккаб вазиятни унутмаслигимиз керак” — Шавкат Мирзиёев

“Афғонистонда сақланиб қолаётган мураккаб вазиятни унутмаслигимиз керак” — Шавкат Мирзиёев

10-Октабр 2025, 17:25

Шавкат Мирзиёев МДҲ давлатларида дипломлар, малака ва академик дастурларни ўзаро тан олишни таклиф қилди

Шавкат Мирзиёев МДҲ давлатларида дипломлар, малака ва академик дастурларни ўзаро тан олишни таклиф қилди

10-Октабр 2025, 15:48

Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё–Россия” иккинчи саммитида 10 дан ортиқ муҳим ташаббус билан чиқди

Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё–Россия” иккинчи саммитида 10 дан ортиқ муҳим ташаббус билан чиқди

9-Октабр 2025, 20:27

Шавкат Мирзиёев Душанбе шаҳрида ўтадиган “Марказий Осиё—Россия” форматидаги иккинчи саммитда иштирок этади

Шавкат Мирзиёев Душанбе шаҳрида ўтадиган “Марказий Осиё—Россия” форматидаги иккинчи саммитда иштирок этади

8-Октабр 2025, 19:15