Daryo

Фарғонада уйининг дарвозаси олдида турган эркакни автомобиль уриб юборди 

Жабрланувчи воқеа жойида вафот этган

1 дақиқа ўқиш57 264 кўришлар0 изоҳ0

Фарғона вилояти Қўштепа туманида уйининг дарвозаси олдида турган эркакни автомобиль уриб юборди.

Дарвозага келиб урилган Lacetti
Фото: “Миллар” дастуридан лавҳа

Аниқланишича, 1994 йилда туғилган ҳайдовчи Lacetti автомобилини ҳайдаб кетаётганида бошқарувни йўқотган. Оқибатда уйининг дарвозаси олдида турган 57 ёшли фуқарога келиб урилган, оғир тан жароҳати олган жабрланувчи воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида Lacetti юқори тезликда келиб, озиқ-овқат  дўконига урилгани ҳақида хабар берилган эди. 

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар