Daryo

Шавкат Мирзиёев Тожикистон президентини туғилган куни билан табриклади

Давлат раҳбарлари минтақада юзага келаётган вазият юзасидан ҳам фикр алмашди

1 дақиқа ўқиш14 796 кўришлар0 изоҳ0

Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Давлат раҳбари Тожикистон етакчисини таваллуд куни билан самимий қутлаб, унга мустаҳкам соғлик ва келгуси фаолиятида муваффақиятлар, биродар тожик халқига фаровонлик ва равнақ тилаган.

Президентлар Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларини олий даражадаги келишувлардан келиб чиққан ҳолда ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди. Товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор йўналишларда кооперация лойиҳаларини илгари суриш мақсадида яқин идоралараро ҳамкорлик ва фаол алмашинувларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

Давлат раҳбарлари минтақада юзага келаётган вазият юзасидан ҳам фикр алмашди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар