Daryo

Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчиларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтди

Икки мамлакат делегациялари иштирокида яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини изчил мустаҳкамлаш масалалари атрофлича кўриб чиқилди

1 дақиқа ўқиш4 797 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 29 март куни Олмаота шаҳрида норасмий учрашув ўтказди.

Икки мамлакат делегациялари иштирокида Ўзбекистон-Қозоғистон яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини изчил мустаҳкамлаш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

Фото: President.uz

Суҳбат аввалида давлат раҳбарлари бир-бирини ҳамда қардош халқларни баҳор айёми Наврўз ва яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити билан самимий қутлади.

Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик юксак даражага кўтарилгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди. Барча даражаларда фаол мулоқотлар олиб борилмоқда. Товар айирбошлаш ҳажми йил бошидан буён 14 фоизга ошди, умумий қиймати 4 миллиард доллардан зиёд инвестиция лойиҳалари портфели шакллантирилди, яқин ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинув ривожланмоқда.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Қозоғистон бош вазирлари ўринбосарларининг ўзаро савдони кўпайтириш, машинасозлик, электротехника, нефть-газ, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор тармоқларда етакчи корхоналарнинг кооперация лойиҳаларини илгари суриш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини тинглади.

Фото: President.uz

Президентлар саноат кооперацияси бўйича узоқ муддатли дастурни шакллантириш, минтақавий аҳамиятга эга инфратузилмавий лойиҳаларни жадаллаштириш юзасидан аниқ топшириқлар берди.

Жорий йилда Халқаро саноат кооперацияси марказини ишга тушириш бўйича амалий ишларни бошлаш, қўшма ташқи савдо компанияси фаолиятини кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.

Минтақавий кун тартиби, шу жумладан, яқин ойларда Ўзбекистонда ўтказиладиган Марказий Осиё саммитларига тайёргарлик юзасидан фикр алмашилди.

Бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилди.

Учрашув ҳар доимгидек дўстона ва ишчан руҳда ўтди.

Тошкентданман. Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетини тамомлаганман. 20 йилдан бери журналистика соҳасидаман. “Дарё”да 2022 йилдан бери ишлайман. Ҳозирда Таҳлил ва таржима бўлми бошлиғиман. Ёқтирган киноим: "Баламут". Китоблардан эса Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асари ёқади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар