Daryo

Тошкентда Cobalt ва Changan тўқнашуви оқибатида ЙТҲ содир бўлди (видео)

Ҳайдовчилар шифохонага олиб кетилган

1 дақиқа ўқиш5 282 кўришлар0 изоҳ0

Тошкент шаҳар Чилонзор туманида Cobalt ва Changan тўқнашуви оқибатида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ЙҲХБ хабар берди. 

Фото: ЙҲХБ

Маълум қилинишича, ҳодиса 3 октябрь куни соат 19:40 ларда Чилонзор тумани Дўмбиробод кўчаси 128-уй қаршисида содир бўлган. 2000 йилда туғилган З.Н. бошқарувида бўлган Changan русумли транспорт воситаси ва 1994 йилда туғилган А.А. бошқарувида бўлган Cobalt тўқнашган. 

Фото: ЙҲХБ

ЙТҲ натижасида тан жароҳат олган Cobalt ва Changan ҳайдовчиларига биринчи ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Қашқадарёда икки автомобиль тўқнашувидан тўрт киши вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, Самарқандда содир бўлган ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи вафот этганди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар